Latest news

15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  1 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  1 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  17 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  21 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0

Треблдан сўнг 60 соат маст Грилиш: пиво, ароқ, тунги клублар ва Ибицадаги кўнгилхушлик (мутолаа учун) News

Треблдан сўнг 60 соат маст Грилиш: пиво, ароқ, тунги клублар ва Ибицадаги кўнгилхушлик (мутолаа учун)

Ўзини курка, Бернардуни эса уйсиз деб атади.

Жек Грилиш "Манчестер Сити"нинг чемпионлик кўнгилхушлигини ёндирди – у деярли танаффуссиз 60 соат давомида "базму-жамшид" қилди.

Осонлик билан треблдан сўнг Грилишнинг алкотрипини тузиш мумкин.


ЧЛ финалидан кейинги кеча: Грилиш кийим алмаштириш хонасида пиво ичди ва тунги клубда "Ф-1" юлдузи билан учрашди

Жек финал ҳуштагидан сўнг бироз тетикроқ эди, аммо барибир қийинчилик билан гапирди – йиғлади ва BT Sport'га қисқа интервью бера олмади.



Жек сўнгра кийим алмаштириш хонасига йўл олди –  у жамоа билан кўз ёшларини йўқотди ва ўзини озодликка чиқарди. Ва чексиз ўйин-кулги бошланди!

Грилиш "Сити"нинг Европадаги муваффақиятини билдирувчи янги сўзларни қўшган ҳолда Fleetwood Mac'дан Everywhere хитининг ижросига қўшилди.

Шунингдек, ўйинчилар Gala гуруҳининг Freed From қўшиғи остида завқланишди – қўшиқ ғалаба голи муаллифи Родри шарафига қайта ишланган. Грилиш испан томонга бақиришни тарғиб қилган ҳолда қўшиқ куйлади: "Родри ёнмоқда, сизнинг мудофаангиз даҳшатда".




Бу эса қорни билан кийим алмаштириш хонасида сирғанган "Сити"нинг таниқли экипировкачиси Брэндон Эштон. Грилиш у билан бир идиш пиво ичди.



Нишонлаш чуқур кечгача чўзилди, сабаби Грилиш "Сити"нинг бошқа футболчилари билан клубга йўл олди – у ерда эса "Формула-1" юлдузи Жорж Расселл билан рақсга тушишди.



Бу ерда ҳам янги пиво порцияларисиз қийин масала – энди захира дарвозабони Штефан Ортега билан бирга.



Якшанба куни эрталаб: Грилиш требл ҳақида куйлади ва Манчестерга қайтди

Байрам тонг отгунга қадар давом этди – эрталаб 5да ўйинчилар ҳали ҳам Истанбул кўчаларида қўшиқ куйлашаётган эди. Барча кийимини алмаштириш учун вақт топган, аммо Грилиш эмас. У тўлиқ кийимлар тўпламида шерикларининг қўллаб-қувватлаши билан микрофонда Have you ever won a treble ("Қачондир треблни ютганмисиз") қўшиғини куйлади.


→ https://vk.com/video-214841716_456241178


Холанд унга Грилиш ёқишини тан олди.



"Сити" эрталаб 7да Англияга учиб кетди, кўнгилхушликни бироз вақтга тўхтатишга тўғри келди.


Якшанба куни кечқурун. Грилиш Холанд билан Ибицага учиб кетди

Манчестерга қайтишдан сўнг клуб кечки овқат учун Tattu хитойча ресторанини ижарага олди. Аммо, кечки овқатга фақатгина уч футболчи келди: Кевин де Брюйне, Илкай Гюндоган ва Штефан Ортега. Бошқалар кўнгилхушлик қилишни хоҳлашди, шу сабаб Ибицага учиб кетишни афзал кўришди.

"Сити" ўйинчилар гуруҳи, жумладан Грилиш ва Холанд хусусий самолётни ижарага олишди ва испан оролларига йўл олишди. Футболчилар машҳур Ushuaia Ibiza Beach меҳмонхонасининг бутун бошли қаватини банд қилишди, ҳаётдаги барча қувончга эга бўлиш учун фақатгина битта кеча бор эди, сабаби душанба куни кечқурун чемпионлик паради режалаштирилганди.

Грилиш, Уокер ва Стоунз ҳозирда "Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес дам олаётган меҳмонхонага жойлашишди. Шовқинли қўшнилар бирдан тунги клубга йўл олишди ва у ерда эрталаб 6:30гача бўлишди. Грилишда спиртли ичимликлар билан яна битта ёрқин кеча бўлди.



Кеча натижаси "Сити" футболчиларининг меҳмонхонадан чиқишларидан маълум бўлди. Уокер маст Грилишни ушлаб олганди, шундан сўнг улар аэропортга йўл олишди ва у ерда Жекга ногиронлар аравачасини таклиф қилишди. Аммо, инглиз бор кучини йиғди ва ўзи мустақил тарзда юра олди.



Душанба куни кечқурунги чемпионлик паради: Грилиш ўзини курка, Бернардуни эса уйсиз деб атади

Грилишда ухлаб олиш учун деярли вақт бўлмади, алкотрип Манчестерга қайтганда эрталаб 10да давом этди. Кечқурун чемпионлик паради бўлди.



Ва бирдан яна спиртли ичимликлар бошланди. "Умуман ухлаганимга ишончим комил эмас", – дея тан олди Грилиш.


→ https://vk.com/video-214841716_456241206


Холанд бироз Жекнинг соч турмагини бузиб қўйди.



Грилиш ҳиссиётлар билан совринларга қарата бақирди.



Инглиз трамвайда шерикларининг қизиқарли нигоҳларини ўзига қаратди.




Баъзида спиртли ичимликлар билан ҳавога мурожаат қилди.



Жек деярли ҳаммасини ичди – ва вақти билан фақатгина градусни оширди!




Жек аввалига Бернарду Силвадан самимийлик билан қолишни сўради, сўнгра унга бироз шахсий мақтов ва қўшиқни тақдим этди: "Тўғриси, бу жамоада мен шунчаки ҳайратга тушадиган бир инсон бор. У ҳудди уйсиздек кўринади, унинг исми Бернарду Силва. Менга у учун битта қўшиқ куйлашга изн беринг".


→ https://vk.com/video-214841716_456241198


Жамоа тадбирнинг финал нуқтасига келганда, вазият назоратдан чиқишни бошлади. Грилиш қаердандир йўл жилетини топди, микрофонни қўлига олди ва айнан дилидагиларни айтди: "Мен куркаман. Ва куркани боқиш керак".


→ https://vk.com/video-214841716_456241208


Жек шунингдек тарихга кирадиган сурат совға қилди. "Буни Луврга илинг", – дея твит қилди Грилиш 14:21да Манчестерда. Энди уйқудан турганга ўхшайди.



Душанба куни кечқурун – сешанба куни эрталаб: Грилиш Манчестердаги тунги клубга ҳам келди

Бу билан Грилиш (ёки курка?) тинчигани йўқ – у параддан сўнг қувватга тўлди ва Манчестердаги Depot Mayfield клубига борди.



Жек Dolce & Gabbana'нинг қора пижамасида кўриниш берди, Холанд тилла рангда эди ва ҳатто Чемпионлар лигаси медалини тақиб олди.



Ақлбоварқилмас алкотрипнинг натижаси – Грилишнинг Англиядаги терма жамоасидаги қийшайган юзи.



Хўш, яна қачон бундай байрам қилиш мумки? Фақатгина узоқ кутилган треблдан сўнг.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика