Latest news

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Трансферлар "халта"си. "Навбаҳор" чемпион, "Насаф"да сукунат, "Сўғдиёна"дан кутилмаган юриш. Кимда қандай вазият? News

Трансферлар "халта"си. "Навбаҳор" чемпион, "Насаф"да сукунат, "Сўғдиёна"дан кутилмаган юриш. Кимда қандай вазият?

Трансферлар мавсуми футболдаги энг фаол жараён ҳисобланади

Айрим жамоалар таркибни кучайтириш ва яна баъзилари рақобатни ошириш йўлида янги футболчиларни жалб қилишади.Клублар томонидан амалга оширилган ҳаридлар қанчалик омадли чиқиши эса якунда билинади. Клубларимизнинг бу борадаги ҳаракатлари қандай кетяпти? 

"Навбаҳор"

Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" қишда ўз трансферлари билан омманинг эътиборини қаратган, бу борада чемпионга айланганди. Буни қарангки, ёзда ҳам улар барчадан олдин отни қамчилашмоқда. Жамоани тарк этган футболчиларга тўхталсак, бу борада унчалик катта йўқотиш рўй берди, дея олмаймиз. Андрей Сидоров, Ислом Кенжабоев, Эҳсони Паншанбе ўйин амалиётисиз қолиб кетганди. Уларни биринчи даврада  майдонда  деярли кўрганимиз йўқ. Жасур Яхшибоев, Владимир Козак, Диёржон Туропов, Мирлан Мурзаев билан расман шартнома имзоланди. Айниқса Яхшибоевнинг келиши жамоанинг ҳужумдаги ишларини янада олдинга юргизса ажабмас. Остон Ўруновнинг ҳам жамоага келиши борасида гаплар болалаган. 


"Навбаҳор" Мурзаевнинг жамоага келганини тасдиқлади



Расман: Жасур Яхшибоев "Навбаҳор"га ўтди

ФОТО. Туропов "Навбаҳор" машғулотларига қўшилди

Эксперт фикри: "Навбаҳор" Жасур Яхшибоев учун ортга ташланган қадам эмас. У оддий жамоага келмади"

"Насаф"

Аллақачон ўзининг танлаб олган йўлига ва стратегиясига эга бўлиб улгурган "Насаф" доимгидек камтар. "Аждарлар" Семир Смайлагич билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди. Ўзини кўрсата олмаган хужумчи бошқа жамоага йўл олди. Рўзиқул Бердиевга айни пайтда ҳужумчи зарур эканлиги маълум. Чунки Биргина Ҳусайн Норчаевнинг ўзи билан мавсумни ўтказиш қийин. Унга эса рақобатчи зарур. 


"Пахтакор"

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони билан боғлиқ асосий ўзгариш мураббийлар штабида бўлди. Тарк этган футболчилар: Хожимат Эркинов, Камен Хажиев, Жасур Ёқубов. Янги футболчилар ҳақида эса ҳозирча фақат гап-сўзлар. Достон Ҳамдамов Қатардаги қисқа фаолиятидан сўнг яна "Пахтакор"га қайтди.  Руслан Жиянов, янги легионерларни келиши ва ҳоказо. Аброр Исмоилов жамоа машғулотларида кўриниш берди. Иккинчи даврани "шерлар" сафида бошлаш эҳтимоли бор. Вазиятни кузатишда давом этамиз.

 


"Қизилқум"

Навоий клубида катта ўзгаришлар йўқ. Ислом Кенжабоев "Навбаҳор"дан сўнг "Қизилқум"га қайтишга қарор қилди. Асосий катта йўқотиш эса табиийки Эркин Байдуллаев.  У "Динамо"га қайтди


Ислом Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди



"Сўғдиёна"

Шубҳасиз ёзги трансферлар ойнасини "Сўғдиёна" ўзининг кутилмаган юриши билан безаб бермоқда. Терма жамоадаги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Виталий Денисов эндиликда жиззахликлар шарафини ҳимоя қилади. Ном ва обрў жиҳатдан жуда яхши футболчини қўшиб олди. Улуғбек Бақоев иккинчи даврада Артём Филипосян, Беҳруз Шодмонов, Марат Бикмаев хизматидан фойдаланмайдиган бўлди. 


Виталий Денисов Суперлига клубига ўтмоқда


АГМК 

Миржалол Қосимов ёзги ҳаридлар вақтида мудофаа чизиғини кучайтиришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Элдор Бегимовнинг қайтиши  ва Артём Филипосянни таклиф қилиниши шундан далолат беряпти. Шунингдек "Локомотив"дан Муҳаммданас Ҳасанов ҳам бундан буён "кончи" саналади. Кетганларга тўхталсак, Андрей Мишенко собиқ устози бошчилигидаги "Нефтчи"нинг машғулотларида қатнашмоқда. 


Расман: Филипосян — АГМК футболчиси



"Бунёдкор"

Минскда йиғин ўтказаётган "қалдирғочлар" Акбар Исматуллаев ва Жасур Ёқубовни таклиф қилди. Дилшод Жўраев, Одилжон Абдураҳмонов иккинчи даврага бошқа жамоа билан ҳозирлик кўрмоқда. Ярим ҳимоя нисбатан кучсизланди, дейишимиз мумкин. Шунга қарамай клуб ички имкониятидан келиб чиқиб таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. 


"Бунёдкор" икки ҳимоячини таркибига қўшиб олаётганини маълум қилди


Давоми бор. Барча жамоалардаги ўзгаришларга тўхталамиз. Бу борада ҳавотирга ўрин йўқ. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика