Трансфер ойнаси қачон пайдо бўлган?
08 aug 2019 15:21
News
Трансфер ойнаси қачон пайдо бўлган?
Биринчиси оддийроқ: "Вест Хэм" "Страсбур"дан Майкл Хьюзни ижарага олди. Иккинчиси эса шов-шувли. "Манчестер Юнайтед" рекорд миқдоридаги пуллар (7 млн. фунт) эвазига "Ньюкасл"нинг энг яхши тўпурари Энди Коулни сотиб олди.
Эрик Кантона кунг-фу туфайли "дам олаётганида", Коул 18та ўйинда 12та гол уриб, "Юнайтед"ни чемпионлик пойгасида сақлаб қолди. "Қизил иблислар" сўнгги турдан олдин "Блэкберн"дан 2 очко орқада эди ва улар ажойиб имкониятга эга бўлишди: "Роверз" "Энфилд"да ютқазиб қўйди. МЮ кучсиз хавфли ҳудудда юрган "Вест Хэм"ни мағлуб этса бўлди эди. Деярли ҳеч ким "Юнайтед"нинг муваффақиятига шубҳа қилмаётганди.
Бироқ "Вест Хэм" манкунианларни тўхтатиб қолди. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди, Хьюз гол урди, Коул эса иккита бирга-бир вазиятни йўққа чиқарди. Мавсум ўртасида амалга оширилган трансферлар соврин масаласини ҳал қилди.
Ҳозирги кунда трансфер ойнасид ҳакам ва тўп каби футболнинг бир қисмига айланиб қолди. Улар мавсумни иккига бўлиб туради ва ёзда хабарлар лентасини тўлдириб туради. Умуман олганда бу футболга ўхшаган шоу. Баъзида трансфер ойнаси аввалдан бордек туюлади, аслида эса у бир неча йиллик баҳслардан сўнг 2002 йилда пайдо бўлган.
Трансфер ойналари - агентларнинг тартибсиз ишлашлари оқибати. УЕФА топ-лигалар босими остида бу қоидани ўйлаб топган
1995 йилнинг 15 декабрида Жан-Марк Босман УЕФАга қарши беш йиллик суд ишида ғолиб чиқди ва тизимни йўқ қилди. Бунгача футболчилар қуллардек эди ва шартнома якунланганидан кейин ҳам клубга тегишли бўлган: Жамоани ўз хоҳиши билан тарк этиб бўлмасди ва раҳбарлар бундан фойдаланиб маошларни пасайтирган. Клуб президенти ҳар қандай футболчининг карьерасини йўқ қилишга қодир эди.
Босман иши футбол қоидаларини Европа Иттифоқи (ЕИ) меҳнат нормаларига мос равишда ўзгаришига олиб келди. Суд эркин агентлар институтига асос солди ва ЕИ футболчилари учун легионерлар лимитини бекор қилди (аввал "Барселона" Испаниядан бўлмаган фақат уч кишини майдонга тушириши мумкин эди). Футболчилар ЕИ мамлакатлари жамоаларига бемалол ўтиш, клублар эса ҳар қандай футболчини харид қилиш имкониятига эга бўлди. Шундай қилиб суперклублар даври бошланди.
Жан-Марк Босман ва унинг адвокатлари
Бу қарор натижасида агентларда катта ўсиш кузатилди. Даллоллар 80 йиллар бошида пайдо бўлган, аммо фақат Босман қоидаси билангина агентлар жуда катта имкониятларга эга бўлишди. Трансфер ойнаси йўқлиги эса янада катта куч берди. Бозорда чекловлар йўқ эди ва агентлар чемпионатнинг ўртасида футболчини рақиб жамоага ўтказиб юборарди - бу билан улар клубларга катта босим ўтказа олишган. Лига раҳбарияти эса янги куч пайдо бўлганидан ғазабланди.
"Тинимсиз аукционлар уюштирадиган агентлар устидан назорат керак. Бундан ташқари клублар мавсумларни олдиндан режалаштиришни ўрганиши лозим. Трансфер ойналари аҳамиятга эга" - деганди АПЛ ижрочи директори Питер Ливер 1998 йилда.
Тахминан ўша вақтда Европанинг тўққизта лигаси босслари (топ-5 ва Бельгия, Шотландия, Голландия ва Португалия). Улар трансфер оламидаги тартибсизликка қарши чиққан федерацияларни қўллаб-қувватлашди ва бошқа лига яратиш ҳақида айтиб, УЕФАга таҳдид қилишди. УЕФА бир йилдан сўнг умумевропа трансфер тизими устида ишлаётганини эълон қилди. Янги қоидалар қуйидагича бўлиши керак эди:
- Футболчилар фақат маълум бир ойда клубини ўзгартириши мумкин;
- Кутилмаган трансферлардан шошиб қолмаслик учун мураббийларнинг ишини соддалаштириш;
- Ёшлар учун имконият яратиш - клуб тарбияланувчилари майдонда кўпроқ вақт ўтказишини таъминлаш. Авваллар клублар ўзлари истаган ойда жароҳат олган футболчилар ўрнига бошқасини харид қилишган;
- Жамоа ва мухлислар ўртасидаги тижорий алоқани соддалаштириш: Бирор футболчи номи туширилган футболкани хари қилган ишқибоз, у мавсум ўртасида кетиб қолмаслигини билишарди.
Тизимни бир неча йил давомида ишлаб чиқишди. Бир вақтда трансфер ойнаси режаси бекор бўлиб кетиши мумкин эди. Маълум бўлишича, ойна агентлардан бошқаларга ҳам ҳалал берар экан. Инглиз клублари қарши чиқишди.
АПЛ клублари ТО (трансфер ойнаси)га қарши эди. Уларга эски тизим маъқул бўлган
Инглизлар 1991 йилнинг бошида трансфер ойнасини муҳокама қила бошлашган, ўша вақтда АПЛга асос солинаётган эди. Эркинликка эришган клублар ўзлари учун максимал даражада қулай тизимни изларди. 1992/93 мавсумда ТОни амалга ошириш учун овозга қўйишди, аммо ўзгариш бўлмади. Эски тизим бир нечта овоз кўп тўплади. Мавсум ўртасида футболчи сотишга ўрганиб қолган майда клублар қарши овоз беришди.
Бир йилдан сўнг "Тоттенхэм" устози Терри Венейблс жонланди. Венейблс А Сериядан намнуа олди ва иккита ойна бўлишини таклиф қилди: Биринчиси ёзда, иккинчиси - декабрь ёки январь ойида икки ҳафта бўлади.
Италияда қишки ойна йўқ эди. Дўкон мавсум бошланишидан олди ёзда ёпилган ва октябрда очилиб, 1 ноябргача давом этган. Бундай услубнинг ўзига хос томони бўлган: Ёзда харид қилинган футболчиларнинг камчилиги бўлсак, кераксизлар кузда алмаштирилар ва бутун мавсум учун жамоа тузилар эди. А Серияда қишки ойна 1995 йилда пайдо бўлди ва 1 декабрдан бир ойга очилган. 90 йиллар охирига келиб ойна январга кўчди.
Лига раҳбарияти Венейблсни қўллаб-қувватлади, аммо майда клублар яна анъанавий тизимни танлашди. Ғоя унутилди. Алоҳида муҳокамалар ҳам бўлди, аммо иш 90 йиллар охиригача жиддийлашмади. АПЛ босслари тўққиз лига учрашувида ҳаммасини тушуниб етишди. Кейинги ишлар тепада айтилди. УЕФА умумий трансфер ойнасини ишлаб чиқишга киришди, аммо ҳаммаси осондек кўринмади: Питер Ливер АПЛдан ҳайдалганидан сўнг, лига трансфер ойнасига қарши чиқа бошлади.
Клубларга эски тизим ёқарди. Унга кўра, жамоалар апрель, майдан ташқари мавсумнинг истаган қисмида трансферларни амалга ошира оларди. Футболчилар хотиржамлик билан бир жамоадан иккинчисига ўтишган. Бу агентларга катта устунлик берган, аммо баъзи сабабларга кўра бундан клублар кўпроқ фойда кўрган:
- Агар футболчи ўйнаб кета олмаган бўлса, уни истаган пайтда сотишарди ёки ижарага беришарди. Шу йўл билан унинг маошига кетадиган пул тежаб қолинган.
- Захирадаги кераксиз футболчиларни ижарага бериб пул топишган. Масалан, 94 йилнинг декабрида "Оксфорд" "Арсенал"дан Жимми Картерни ижарага олган. "Оксфорд" ўйинчини 23 декабрда олиб, 27-куни асосий рақибига қарши майдонга туширди, Картер гол урмади, бироқ жуда яхши ўйнади. 31 декабрда эса ижара якунланди.
- Ўйини очилган футболчини хоҳлаган пайтда олишган. "Арсенал" шу йўл билан Иан Райтни (клуб тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар) сотиб олган. 1991/92 мавсум стартида у "Кристал Пэлас" сафида 8та учрашувда 5та гол урган эди, "тўпчилар" январни кутиб ўтирмай 24 сентябрда трансферни расмийлаштирди.
- Захирада кўпчилик бўлиши шарт эмас эди, чунки исталган пайтда жароҳат олган футболчига ўринбосар харид қилинган. Эрик Кантона МЮда шундай пайдо бўлган: Клуб 1992 йилнинг кузида жароҳат олган Дион Даблин ўрнига футболчи қидирган ва Алан Ширернинг рад жавобидан сўнг францияликка мурожаат қилган. Кантона ноябрь охиригача "Лидс" сафида 19та учрашув ўтказиб, 11та гол урган эди, аммо у мураббий билан жанжаллашиб, бор-йўғи 1,6 млн. фунт эвазига "қизиб иблислар"га ўтади. Мавсумнинг қолган қисмида гол+пас тизими бўйича у 9+11 очко ишлади, "Юнайтед" эса чемпион бўлди.
- Битта ўйин учун ҳам жамоани кучайтириш мумкин бўлган, худди Картер ҳамда "Оксфорд" ҳикоясидек.
- Етакчи футболчиларни ёзда ушлаб қолиб, мавсум ўртасида устига нарх қўйиб сотишдан яхшигина пул ишлаб олиши мумкин бўлган.
УЕФА АПЛга қарши чиқа олди, аммо бошқа қийинчиликлар ҳам бўлган. Трансфер тизимини бекор қилишлари мумкин эди
2000 йилнинг ёзида яна бир муаммо пайдо бўлди. Еврокомиссия трансфер маблағлари Рим келишувига қарши деб ҳисоблади. Гап бутун трансфер тизимини йўқ қилиш ҳақида кетаётганди. Евроиттифоқ футболда умумий меҳнат қоидаларини қўллашни таклиф қилди. Агар бу содир бўлганда, футболчилар яхшироқ битим олса, ўзи истаган пайтда клубини ўзгартириши мумкин эди.
УЕФА ва ФИФА бу қарор футбол иқтисодиётини йўқ қилишидан қўрқишди. ФИФА Евроиттифоққа келишувлар камида бир йиллик бўлишини, 24 ёшдан ошган футболчилар учун товон пули жорий этишни таклиф қилди. Ортида топ клублар ва ОАВ турган УЕФА трансфер ойналари бўйича таклиф қиритди. Бу тизим клубларни иқтисодиёт томондан ҳимоя қиларди.
Еврокомиссия таклифларни қабул қилди. 2000 йил охирида Европа мамлакатлари янги қоидалар остига имзо чекишди. Трансфер ойнаси эса 2002/03 мавсумдан ишга тушди. Англияни келишувга қўшилишга мажбур қилишди.
"Инглиз клубларига эски қоидалар ёқарди. Янги тизим ҳаммасини қийинлаштиради. Бу бизга керак эмас. Қоидаларга қарши эдик, аммо УЕФА бизга босим ўтказиб, бошқа йўл қолдирмади" - деганди "Арсенал" вице-президенти Дэвид Дейн 2002 йилда.
Comments