Latest news

09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  2 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  28 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  9 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  88 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  20 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1

Тўёнага 10-бронза! News

Тўёнага 10-бронза!

Tags :  Насаф
Қаршининг "Насаф" клуби ташкил топганига 30 йил тўлди.


1986 йилда ташкил этилган "Насаф" клуби жорий мавсумда ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 30 йиллик тўёнага 10-бронзани тақдим этди.

1997 йилдан буён Олий лигада узлуксиз иштирок этиб келаётган "аждарлар" бу вақт мобайнида 10 маротаба бронза, бир бор кумуш медали, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишган. Клуб ўз тарихидаги энг ажойиб мавсумни 2011 йилда ўтказган. Айнан ўша йили "Насаф" ОФК кубоги ва чемпионатдаги ҳозирга қадар энг яхши натижаси бўлган кумуш медалларига эга чиққанди.

"Насаф" шу кунгача олий лигада жами 587 та учрашув ўтказган. Шундан 329 тасида ғалаба қозонган, 112 та дуранг ва 146 та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 1067-665.


«НАСАФ» (ҚАРШИ) ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХИДАН
Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.

Эришган ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида ўн маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар) бронза медали совриндори.

Ўзбекистон вице-чемпиони, кумуш медал соҳиби (2011).

Ўзбекистон кубоги ( 2003й, 2011й. 2012, 2013 й.) финалчиси.

Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015).

Ўзбекистон суперкубоги соҳиби (2016).

Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Осиё футбол конфедерацияси кубоги соҳиби (2011), мусобақанинг “Ҳалол ўйин учун” соврини эгаси.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).

Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).

Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).

Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика