Latest news

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  0 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  7 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  18 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

"Тоттенхэм"нинг исталган футболчиси "Манчестер Юнайтед" асосий таркибида ўйнаган бўларди" News

"Тоттенхэм"нинг исталган футболчиси "Манчестер Юнайтед" асосий таркибида ўйнаган бўларди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг "Тоттенхэм"га қарши ўйинидан кейин (0:1) ҳар икки жамоа таркибларини солиштирди.

"Бруну "Тоттенхэм"да асосий такрибда ўйнаган бўларди. Балки яна Амад Диалло ҳам. Бироқ Амад ёки Кулусевски ўртасида танлов бўлса, мен Деянни танлаган бўлардим.

"Тоттенхэм"нинг ҳар бир футболчиси, битта истиснони ҳисобламасак, "Манчестер Юнайтед"нинг ҳар бир ўйинчисидан кучлироқ. Ишонинг, бу эмоцияда айтилаётган гап эмас. Буни реалликда ҳам гувоҳи бўляпмиз.

Афсус, "Манчестер Юнайтед" ҳозир мана шундай ҳолатга тушиб қолди. Лекин футболчилар клуб уларни сотиб олаётганида шундай даражадамиди? Йўқ. Улар айнан шу клубда бундай ҳолатга келиб қолди. Биз футболчилар бошқа жамоаларда қайта очилиб кетганига гувоҳ бўлганмиз.

Умид қиламанки, Рубен Аморимга муваффақиятли жамоа қуриш учун йилларча вақт беришади. Аммо ўша гап, ҳозирги ҳолатда "Тоттенхэм"нинг исталган футболчиси "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибида ўйнаган бўларди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика