"Тоттенхэм" ёш юлдузининг маошини оширмоқчи
31 jul 2017 20:39
News
"Тоттенхэм" ёш юлдузининг маошини оширмоқчи
Британиянинг "Express" нашри маълумотига кўра, "Тоттенхэм" раҳбарияти Деле Алли билан келишувни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Манбанинг тасдиқлашича, "шпорлар" Англия терма жамоасининг ёш футболчисига молиявий томондан яхшиланган янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Хабарда келтирилишича, янги шартномага кўра Алли ҳафтасига 80 минг фунт олади.
Бундай ҳолатда у Лондон клубида Харри Кейн билан бирга энг кўп маош олувчи ўйинчилардан бирига айланади.
Link :
Source : Express
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments