Latest news

00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  0 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  0 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  0 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  0 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  2 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  2 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  4 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  12 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  1 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  9 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  21 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  22 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5

"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси ғолиби! News

"Ливерпуль" Чемпионлар лигаси ғолиби!

"Тоттенхэм" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида ўтказиладиган Чемпионлар лигаси финали "қизиллар" ғалабаси билан якунига етди.

Европа чемпионлар лигаси 2018/2019

Финал 

"Тоттенхэм" (Англия) – "Ливерпуль" (Англия) 0:2

Голлар: Салоҳ 2, Орижи 87.

2 июнь 2019 йил, 00:00

"Estadio Metropolitano" стадиони, Мадрид 

Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

Қанот ҳакамлар: Юре Прапротник, Роберт Вулкан (иккаласи Словения)

Захира ҳакам: Антонио Матэу Лаос (Испания)

VAR ҳакам: Денни Маккелие (Голландия)

"Тоттенхэм" – 1. Уго Льорис, 2. Киран Трипьер, 3. Дэнни Роуз, 4. Тоби Алдервейрельд, 5. Ян Вертонген, 8. Харри Уинкс, 20. Деле Алли, 23. Кристиан Эриксен, 17. Мусса Сиссоко, 7. Сон Хён Мин, 10. Харри Кейн 

Захира – 22. Пауло Газзанига, 13. Микел Ворм, 6. Давинсон Санчес, 21. Хуан Фойт, 24. Серж Орье, 33. Бен Дэвис, 11. Эрик Ламела, 12. Виктор Ваньяма, 16. Кайл Уокер-Питерс, 18. Фернандо Льоренте, 27. Лукас Моура. 


"Ливерпуль" –13. Алиссон Беккер, 4. Виржил ван Дейк, 32. Жоэль Матип, 26. Энди Робертсон, 66. Трент Александр-Арнольд, 3. Фабиньо, 5. Жоржиньо Вейналдум (7. Жеймс Милнер 62), 14. Жордан Хендерсон, 10. Садио Мане, 11. Муҳаммад Салоҳ, 9. Роберто Фирмино (27. Дивок Ориги 58).

Захира – 22. Симон Миньоле, 6. Деян Ловрен, , 12. Жое Гомез, 18. Алберто Морено, 20. Адам Лаллана, 21. Алекс Окслейд-Чемберлен, 23. Жердан Шакири, 57. Райан Брюстер, 15. Даниел Старриж, 60. Каомин Келлехер.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Ливерпуль" чемпион!

90+3. "Тоттенхэм" футболчиларининг рақиб дарвозасига берган аниқ зарбаларини Алиссон қайтаряпти ёки тўпни ушлаб олмоқда.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

- Голларни бу ерда томоша қилишингиз мумкин: ТЕЛЕГРАМ

- Финални кўриш учун барда жой йўқ.

87. ГОООЛ! ОРИЖИ учрашувга нуқта қўйди! 2:0, аниқроғи 0:2.

85. СООООН! Бурчакдан узатилган тўп Эриксеннинг оёғига тегиб, дарвоза олдидаги Сонга борди. Кореялик футболчи 3 метрдан гол ура олмади. Бундан ташқари Сонда офсайд бор экан.

85. ЗАРБА! Эриксен тўпни узоқ бурчакка йўллади, Алиссондан навбатдаги сейв.

83. Қўполлик! Милнер ўз жарима майдончаси чизиғи устида Роузга қўполлик ишлатди. Хавфли стандарт!

82. "Тоттенхэм"нинг сўнгги ўзгариши. Деле Алли ўрнига Фернандо Льоренте майдонга тушди.

80. Зарбааа! Аввалига Сон узоқ масофадан Аллисон дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо бразилиялик посбон тўпни қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинини Моура зарба билан якунлади, Бекер бу сафар тўпни эгаллаб олди.

77. Жаноб Почеттино, йигитларни уйғотинг! Финалдан сўнг жавоб учрашуви бўлмайди.

75. Сон Хён Мин рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо сўнгги паллада Виржил ван Дейк бу ҳудудда ким ҳукмдор эканлигини кўрсатиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

74. Ўзгариш. Мусса ўрнига Эрик Дайер майдонга тушди.

71. Триппер ва Роуз ўз қанотидан бир мартадан тўпни жарима майдончаси ичига ташлашди ва ҳар сафар зарба берадиган футболчи топилмади.

69. МИЛНЕР! Мане майдон марказида финтлар ишлатиб, рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни Салоҳга узатди. Муҳаммад эса ёнида турган Жеймс Милнерни тўп билан таъминлади. Яқиндагина майдонга тушган футболчи Льорис дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ бироз ноаниқ.

66. Почеттинодан юриш. Уинкс ўрнига Лукас Моура майдонга тушди.

62. Ўзгариш. Вейналдум ўрнини Жеймс Милнер эгаллайди.

58. Ўзгариш. Фирмино ўрнига Дивок Орижи майдонга тушди.

54. Робертсон тўпни "шпорлар" жарима майдончасига ташлади, Мане ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, аммо Льорис тўпни эгаллаб олди.

46. Кечирасиз, кўз илинибди. Иккинчи бўлим бошланди.


- Финал ҳақида қисқача...




БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНИГА ЕТДИ! Узоқлашманг, сизни ажойиб суратлар билан сийлаймиз.

45. Биринчи бўлимга 2+ дақиқа қўшиб берилди.


42. "Ванда Метрополитано". Ҳақиқий гўзаллик.


38. Робертосн ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига кирмай дарвоза томон кучли зарба берди. Уго Льорис тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.


34. "Тоттенхэм" устози Маурисио Почеттино ўз мақсадига эришди. У финалдан олдин жамоанинг барча футболчилари суратга тушишини истаган эди. Тўғрида, бу ердагиларнинг ҳаммаси қаҳрамон.


31. Майли, ўйинга қайтамиз. Ўзи қаерда эдик?

23. Такрорий лавҳани кутганлар учун аталган сурат



20. Сон Хён Мин "Ливерпуль"нинг бир ҳимоячисидан ўтганида Алиссон билан бирга-бир чиқарди, аммо "қизиллар" футболчиси буни уддалай олмади.

18. Кутилмаган воқеа юз берди. Майдонга чўмилиш кийимида қиз тушиб кетди.

17. Виржил ван Дейкнинг ҳимоядан ҳужумга узатаётган узун паслари борган сари хавфли тус олмоқда. Эсингизда бўлса худди шундай йўл билан Мане "Бавария" дарвозасини ишғол қилган эди.

15. "Тоттенхэм" ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммоларга дуч келяпти. "Қизиллар" марказда ўзига хос чизиқ ҳосил қилишган.

9. Сон Хён Мин рақиб жарима майдончасида "Ливерпуль"нинг икки футболчисини алдаб ўтди, аммо Матип хавфни бартараф этди.

4. Баҳс бундай бошланиши учрашувни янада қизитади деб умид қиламиз. 

2. ГОООЛ! Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди, пенальтидан.


1. ФИНАЛ БОШЛАНДИ! ПЕНАЛЬТИ!!! Тўп Мусса Сиссоконинг қўлига тегди. Ҳакам пенальти белгилади. Тўп қаршисида Муҳаммад Салоҳ.


- Финал бир дақиқа сукут билан бошланади. Аварияда ҳалок бўлган Хосе Антонио Рейес ёдга олинди.

Хосе Антонио Рейес ЙТҲ оқибатида вафот этди

- Ҳакам номини яна бир бор эслаб оламиз. Словениялик Дамир Скомина ҳамкасблари билан бирга инглизча финални бошқаради.

- Жамоалар майдонда ва сиз ҳамда биз севган Чемпионлар лигаси мадҳияси янграб ўтди.


- Концерт учун яратилган саҳна.


- Мана уша афсонавий соврин.

- IMAGINE DRAGONS ўз қўшиқларини бошлади. Тинглаб, финалдан олдин кайфиятингизни кўтариб олинг.

- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Бир неча дақиқалардан сўнг Мадрид шаҳридаги "Ванда Метрополитано" стадионида "Тоттенхэм" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашуви бошланади. Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.



Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика