Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  48 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  207 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди News

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда болалар футболига катта эътибор берилмоқда. Жойларда турли хил футбол мусобақалари ташкил этилмокда.
Болаларни ёзги таътил пайтида бўш қолишларини олдини олишга қаратилган шундай мусобақалардан бири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тошлоқ туманидаги 4-мактабга қарашли футбол ўйингоҳида БЎФМ томонидан ташкил этилган 2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасидаги «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди.

Бу турнирда жами 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришдилар. Ҳар бир гуруҳдаги 2 тадан жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ярим финалда «Тўпаланг» (мураббий Тожибоев Э) билан «Динамо» (мураббий Ўринов А) рўбаро келди. Бунда 1:1 хисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида омад «Тўпаланг»га кулиб боқди. Иккинчи ярим финалда эса «Нурафшон» (мураббий Бордонов А) ва «Найман» (мураббий Ахмедов Д) баҳс олиб бордилар. Бу бахсда «Нурафшон»нинг қўли баланд келди 1:0.

Ҳал қилувчи финал баҳсида «Тўпаланг» ва «Нурафшон» бахс олиб борди. Қизиқарли кечган бахсда 1:0 хисобида Тожибоев Эркин шогирдлари ғалаба қозондилар. Турнир сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида Зияев Дилшоджон бошчилигидаги «Оқ Олтин» жамоаси топилди.

Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика