Latest news

16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  1 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13

Тошлоқ туманида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди News

Тошлоқ туманида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Шу кунларда юртимизда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган тадбирлар, мусобақалар ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ҳам шундай мусобақа футбол тури бўйича ўтказилди. Ташкил этилган футбол турнирида 4 жамоа қатнашди. Ўйинлар бошланишидан аввал Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Мусобақа ташкилотчилари қатнашчиларга омад тиладилар. Шундан сўнг ўйинлар бошланиб кетди.

Дастлабки баҳсда Марғилоннинг икки жамоаси тўқнаш келди. Ўрам маҳалласининг "Ўрам" жамоаси қўшнилари Бахриннинг "Бахрин" жамоасига қарши саф тортдилар. Бу иккала жамоа ўртасидаги баҳс қизиқарли кечди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида ўрамликлар томонидан киритилган тўп ягоналигича қолди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Иккинчи финалчи номини аниқлаш учун Хамракнинг "Қизил ой" жамоаси Сўфиларнинг "Оқ олтин" жамоасига қарши баҳсга киришди. Кескин курашларга бой бўлган учрашувда "Оқ олтин" жамоасининг қўли баланд келди. Якуний ҳисоб 2:1. Турнирнинг финали ҳақиқий драмматикани тухфа этди. Турнирнинг сўнгги ўйинида рақибидан анча мазмунли ўйин намойиш этган "Оқ олтин" жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Турнир якунида мусобақа қатнашчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Бош соврин биллур кубок "Оқ олтин" жамоасига насиб этди. Шу тариқа Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган мусобақа якунланди.


Комилжон Икромов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика