Latest news

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  67 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Тошкентда ташкил этилган ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури якунланди News

Тошкентда ташкил этилган ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури якунланди

Tags :  ОФКЎФА
Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб, тобора янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қитъа футбол уюшмаси бир қатор мусобақа ҳамда муҳим спорт тадбирлари мезбонлигини Ўзбекистонга топширмоқда.

Жумладан, 28 октябрь-1 ноябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси томонидан футбол маъмурий тузилмалари иш фаолиятини ташкил этиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, бундай семинар илк бора ОФК томонидан унга аъзо ассоциациянинг бевосита ўзида ташкил этилди.

Мазкур дастур давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси мутахассислари Жаҳон спорт академияси ва Осиё футбол конфедерациясининг тажрибали мутахассислари маърузаларини тинглаб, ўз соҳаларидаги сўнгги инновация ва янгиликлардан бохабар бўлиш имкониятига эга бўлишди.

“Манчестер Юнайтед”, “Челси”, “Ридинг” каби клублар, шунингдек, бир қатор маҳаллий ва халқаро футбол ассоциацияларида узоқ муддат фаолият олиб борган тажрибали мутахассислар – Стив Гриффтс (Шимолий Ирландия), Пол Нелсон (Англия), Стивен Фолк (Англия), Татяна Ҳенни (Швейцария), Ласло Сцалай (Венгрия), Жоана Жон (Малайзия) ҳамда Лиу Жиае (Хитой) каби маърузачилар замонавий футбол тузилмалари, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, бошқарувчи кадрларнинг кўникма ва маҳоратини ошириш, футбол учрашувлари ва катта мусобақаларни ўтказиш, медиа-маркетинг соҳаларининг фаоллигини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан фаол тарзда фойдаланиш, шунингдек, спорт ҳуқуқи ҳамда жаҳон миқиёсида муваффақиятга эришган етакчи футбол ассоциациялари тажрибалари бўйича ўз билим ва маҳоратларини ўртоқлашишди.

Бугун мазкур дастур ўз иш фаолиятини якунлади. Унинг қатнашчиларига махсус сертификатларни топшириш маросимида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва бундай муҳим дастурнинг дастлабкисини ташкил этишда ОФК томонидан ЎФАга билдирилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

Қайд этиш жоизки, ушбу дастур Осиё футбол конфедерацияси томонидан унга аъзо миллий ассоциацияда илк бора ташкил этилди ва унга Ўзбекистон футбол ассоциацияси мезбонлик қилди. Мазкур дастурнинг муваффақиятли якунланиши асосида ОФК қитъамизнинг бошқа мамлакатлари футбол ассоциацияларининг ҳам мутахассислари малакасини шу асосда ошириб бориш тажрибасини йўлга қўяди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика