Latest news

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилади News

Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилади

Шу йилнинг 30 март куни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивали ўтказилади.

Фестивал доирасидаги мусобақалар ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида соат 10:00да бошланади.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат.

Фестивалда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 8-10 ёшдаги 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этади.

Мазкур фестивалга юртимиздаги барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика