Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  10 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  7 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   35 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL" футбол мактаби очилади News

Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL" футбол мактаби очилади

Мазкур болалар футбол клуби, Германияда йил сайин ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Шлотайм шаҳрининг "JFL-Schlotheim" мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Мактаб 3та ёш тоифасида иш олиб боради. Булар, U-11 (2006), U-10 (2007-08) ва U-9 (2009-10). Синфларда, Германияда бўлгани каби, битта гуруҳда икки ёш тоифасидаги ёш футболчилар қатнашандилар. Ҳар бир гуруҳда 23 нафар бола бўлади. 20 нафар футболчи шартнома асосида, 3 нафари эса мактаб фонди асосида тарбия топади.

Европа методикасига кўра, бу ерда ҳам аввало болани етук инсон бўлиб етишишига асосий урғу берилади. Мактабда фаолият олиб борадиган мураббийлар март ойида Германияда малакаларини ошириб қайтадилар. Ёз фаслида эса улар иккинчи маротаба Германияга ташриф буюрадилар. Бу пайтда германиялик мураббийлар уларнинг ўрнига Тошкентдаги машғулотларни ўтказадилар. Ҳар бир машғулотда мактабнинг шифокори иштирок этиб боланинг саломатлигига маъсул бўлади. Ундан ташқари клубда дарвозабонлар мураббийи фаолият олиб боради. 

"JFL-Tashkent"да футбол сир асрорларидан ташқари, инглиз ва немис тиллари мукаммал ўргатилади. Мактаб фанлари жиддий назорат қилинади. 

Режага қўра 15 февралдан қабул бошланади. 


Даврон Қориев мактабнинг 2003-04 йилларда таваллуд топган футболчилари сафидан жой олди. 

"Кичик фарзандим Германиянинг "JFL-Schlotheim" жамоаси аъзосига айлангач, менда мазкур мактаб методикаси асосида Тошкентда филиал очиш нияти пайдо бўлди. Шунинг учун яқинда бир ой давомида Шлотаймда бўлиб, мактаб структураси билан яна бир бор яқиндан танишдим. Ўзим учун жуда кўп жиҳатларни кашф этдим. Энди уни Ўзбекистонда амалга ошириш қолди. Ҳозирда ҳужжатли ишлар билан шуғулланаяпмиз. Лойиҳамиз иш бериши билан унинг вилоятлардаги филиалларини очамиз. Ундан ташқари, 3-6 ёшдаги ёш болачалардан иборат тўгаракларни очиш орқали, уларни мактабимиз учун тайёрлаб борамиз. Бунинг учун яхши базага эга бўлиш арафасида турибмиз. Ҳозирча база сир бўлиб турсин. Аммо у ердаги шароитлар ота-оналарни қувонтириши аниқ", - дейди компания асосчиларидан бири Дилшод Қориев.


- Мактабнинг бошқа футбол тўгаракларидан фарқи нимада бўлади?

- Европада фарзандингизни бирон бир клубга олиб борсангиз, улар уни футболчи бўлиб етишишига 100% кафил бўлмайди. Аммо, фарзандингизни бошқа фанлардан қолиб кетмаслиги, бир кун келиб бошқа касбни танламоқчи бўлса қийинчиликсиз ўша сохасига киришини ҳам таъминлайди. Боиси улар футболчисига аввало ўзининг фарзанди сифатида қарайди. Биз ҳам шу методикани қўллашни ният қилаяпмиз. Аввало бизга келган болакай футболдан ташқари, мактабнинг бошқа фанларини ҳам мукаммал билсин. Дейлик 16 ёшли боладан футболчи чиқмади. Аммо у камида немис ва инглиз тилини билади, рус тилида гаплашади. Агар биз Германия методикасини тўлиқ ўзлаштириб олсак, йиллар ўтиб олий лигамизда бизнинг мактабдан чиқадиган кўп футболчиларни кўришимиз мумкин бўлади. Худо хоҳласа ишимизни самарасини яқин 6 йилда кўрамиз. Бу борада Тошкент шаҳар футбол федерацияси Вице-президенти Маъмур Юсуповга бизга катта ёрдам бераяптилар. Бунинг учун уларга раҳмат айтамиз.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика