Latest news

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  4

Тошкентда 140 кундан буён ўйин ўтказмаган жамоага қарши ўйнаймиз News

Тошкентда 140 кундан буён ўйин ўтказмаган жамоага қарши ўйнаймиз

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида учта ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Дастлабки баҳс Туркияга қарши Анталиянинг Аланья шаҳарчасида ўтказилиб, унда терма жамоамиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кеча Тошкентга қайтиб келган терма жамоамиз энди 7 июнь куни "Бунёдкор" стадионида КХДРни қабул қилади.

Бўлажак рақибимиз саналган КХДР ўтган йили кузда ҳам Тошкентда ўртоқлик беллашуви доирасида меҳмон бўлганди. Ўшанда терма жамоамиз Марат Бикмаевнинг дубли эвазига ғалаба қозонганди.

Қайд этиш керакки, бу жамоа январда ўтган Осиё Кубогида ҳам иштирок этиб, ўз гуруҳидаги барча ўйинларда йирик ҳисобда мағлуб этилган ва қитъа чемпионатида ўз дарвозасидан энг кўп (14) гол ўтказиб юборганди.

Осиё Кубогидан кейин КХДР ҳали бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ ва 7 июнь куни қитъа чемпионатидан кейинги илк баҳсида терма жамоамиз рақибига айланади.

Кеча Туркиядан Тошкентга қайтган Ўзбекистон терма жамоаси бугундан эътиборан КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тараддуд кўришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни КХДР ҳамда 11 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Сурияни қабул қилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика