Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Тошкент вилояти дербиси: "Металлург" - АГМК (превью) News

Тошкент вилояти дербиси: "Металлург" - АГМК (превью)

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси бугун Суперлиганинг иккинчи даврасига киришади.

Бекободда "Металлург" меҳмони бўладиган жамоамиз кеча ўйинолди расмий машғулотни ўтказди.

Янги келиб қўшилган футболчилар аллақачон жамоанинг ички муҳитига мослашиб кетишган. Байдуллаев, Григалашвили, Касминин ва Зонич катта иштиёқ билан машғулотларда қатнашишмоқда. Қисқа қилиб айтганда, "Металлург"га қарши баҳс олдидан жамоадаги кайфият жойида. Аъло муҳит ҳукмронлик қилмоқда.

АГМК таркибига янги келиб қўшилган Эркин Байдуллаев "Металлург" билан бўладиган учрашувда сариқ карточкаралари сони тўртта бўлгани, яъни дисквалификация туфайли иштирок этолмайди.

Андрей Шипилов бошчилик қилаётган бекободликлар ўтказилган охирги 6та расмий учрашувлардан буён ғалабасиз серияни давом эттирмоқда. Чемпионат доирасида эса "Металлург" сўнгги бор ўз уйида "Қўқон-1912"ни мағлуб этишни уддалаганди. "Металлург" чемпионат доирасида Бекободдаги сўнгги учта беллашувда ("Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф") рақиб дарвозасига йўл топишни ҳам уддалай олмаяпти.



"Металлург" таркиби давралар оралиғида деярли ўзгаришсиз қолди. Шипилов мавжуд таркиб ўзагини сақлаб қолишга эришди.

Бу турдаги рақибимиз айни пайтда Суперлига турнир жадвалида 14 очко тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. Эҳтимолий ғалаба орқали АГМК мазкур тур якунида "Металлург"дан ўтиб кетиш имкониятига эга.

Бугунги ўйинни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Жорий мавсум ушбу ҳакам жамоамиз иштирокидаги бир учрашувда ишлашга улгурганди. Лига Кубоги доирасидаги "Бунёдкор"га қарши беллашувда ҳакамлик қилган Насибуллаев чемпионат тарихида илк бор АГМК иштирокидаги учрашувда ишлайди.

Тошкент вилояти дербисида жамоамиз сариқ рангли либосда ўйнайди. Майдон эгалари эса оқ-қора рангли либосларда майдонга тушишади.


Ўзаро ўйинлар тарихи:
- Тошкент вилояти дербисида "Металлург" ва АГМК чемпионат доирасида 23 маротаба тўқнаш келишган. Ўтказилган учрашувларда 11 ғалаба АГМК ҳисобига, 10 ютуқ "Металлург" номига ёзилган. Қолган 2 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 43-45, АГМК фойдасига.

Бекободда ўтган барча ўйинлар:
2008 йил: Металлург – АГМК – 1:1
2009 йил: Металлург – АГМК – 3:2
2010 йил: Металлург – АГМК – 1:0
2011 йил: Металлург – АГМК – 4:3
2012 йил: Металлург – АГМК – 4:3
2013 йил: Металлург – АГМК – 2:1
2014 йил: Металлург – АГМК – 3:2
2015 йил: Металлург – АГМК – 4:2
2016 йил: Металлург – АГМК – 4:2
2017 йил: Металлург – АГМК – 3:2
2018 йил: "Металлург" - АГМК– 0:1


Суперлига, 14-тур.
27 июль, шанба.
“Металлург” – АГМК (20:00, Спорт канали LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Равиль Шояхмитов, Тимур Галеев, И. Исмоилов.
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика