Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  12 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Тошкент шаҳар очиқ чемпионати: «Eriell», «NTC-Khamkor» ва «DHL» - йўқотишларсиз News

Тошкент шаҳар очиқ чемпионати: «Eriell», «NTC-Khamkor» ва «DHL» - йўқотишларсиз

21 декабрь куни ҳаваскорлар ўртасидаги футзал бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилган тур якунларига кўра, «Eriell», «NTC-Khamkor» ва «DHL» жамоалари йўқотишларсиз, пешқадамлик қилишда давом этмоқда – ҳар учала жамоа ҳисобида 9тадан очко бор.

«ЎзСҚБ» ва «Насаф» жамоалари ҳам мағлубиятга учрагани йўқ – «банкирлар» ўтказилган учта учрашувнинг 2тасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг ўйнашган бўлса, қашқадарёликлар битта ўйинда ғалаба қозониб, 2та баҳсда дуранг қайд этишди.

Мусобақа тўпурарлар пойгасида эса «ЎзСҚБ» вакили Шуҳрат Аҳмедов 6та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда эса 5та гол билан Шамсиддин Фахриддинов («Ўзтелеком») ва Вилен Ким («Eriell») бормоқда.

Мусобақанинг навбатдаги тур ўйинлари 2014 йилда – 5 январь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

3-тур учрашувлари натижалари қуйида келтирилган:
21 декабрь, шанба
Ўзтелеком – DHL 1:2
Eriell – Чоштепа 6:2
Говоряшчие руками – ТАТУ-Талаба 2:5
ARCHIE-EuroAsia – ЎзДТВ 5:4
ЎзСҚБ – Сергели 17:1
Насаф – Prodigy 2:2
Атлант – Galaxy 3:3
NTC- Khamkor – СҚБ-Юнусобод 6:2
ТАТУ – Восток 5:5


4-тур учрашувлари
5 январь, якшанба
9:00. «DHL» – «Восток»
10:00. «СҚБ-Юнусобод» – ТАТУ
11:00. «Galaxy» – «NTC-Khamkor»
12:00. «ProDIGY» – «Атлант»
13:00. «Сергели» - «Насаф»
14:00. «ЎзДТВ» – «ЎзСҚБ»
15:00. «ТАТУ-Талаба» – «Евро-Азия ARCHI»
16:00. «Чоштепа» - «Говорашчие руками»
17:00. «Ўзтелеком» – «Eriell»
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика