Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси Тошкент бўйича тўлиқ ахборот тўплайди
05 jul 2020 19:23
News
Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси Тошкент бўйича тўлиқ ахборот тўплайди
Эндиги навбат Тошкент шаҳрини зимдан ўрганишга келган кўринади. Бу ҳақда ташкилотнинг телеграмдаги расмий канали хабар беради.
Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5887-сонли фармони асосида пойтахтдаги барча Спорт мактаблари (ИБЎСМ, БЎСМ, БЎФМ, Олий маҳорат мактаби), шахсий клублар, давлат клубларини ўрганиб чиқади.
Катта эътибор спорт мактабларига қаратилади ва энди уларнинг иш сифатини ошириш борасида махсус лойиҳа ишлаб чиқилади.
Ўрганиш натижаси Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ЎФА Вице-президенти ҳамда Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тақдим қилинади.
Камчиликлар таҳлил қилиниб, 2020 йил сентябрь ойидан Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг янги кўринишдаги иш услубига ўтилади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments