Latest news

23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  0 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  0 22:58А Серия. "Милан" - "Пиза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  8 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  50 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3

"Тошбулоқ" олтин дубль соҳиби News

"Тошбулоқ" олтин дубль соҳиби

Кеча Наманган вилоят биринчилиги иккинчи лигада бўлиб ўтган ҳал қилувчи икки ўйиндан кейин мавсум якунланди

Дастлаб “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби майдонида “Чортоқ” ва “Ёшлик” жамоалари учинчи ўрин учун майдонга тушишди. Учрашувда чортоқликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчиликнинг бронза медалларига эга чиқишди. Финал ўйини эса “Ёш куч” стадионида бўлиб ўтди. “Тошбулоқ” ва “Ёш куч” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик кескин ва муросасиз руҳда ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Якунда баҳс тақдирини “Тошбулоқ” футболчиси Жўрабек Турсунбоевнинг ягона голи ҳал қилди. Учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Шуҳрат Ҳамидов мураббийлигидаги “Тошбулоқ” жамоаси “олтин дубль” қайд этиб, вилоят биринчилиги ва “Ҳоким кубоги”да тенгсиз эканликларини амалда исботлашди.


“Тошбулоқ” ва “Ёш куч” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви якунига етгач, “Ёш куч” стадионида Наманган вилоят биринчилиги иккинчи лига ғолиб совриндорлари ва “Ҳоким кубоги” соҳибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тарзда ўтказилган тақдирлаш маросимида Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматов, “Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Дилшод Алиев, Наманган вилоят футбол маҳорат мактаби директори Ғанишер Исмоиловлар иштирок этиб бешта номинациясида энг яхши деб топилган лауреатлар, ғолиб ва совриндорларни тақдирлашди.

Наманган вилоят биринчилигида “Энг яхши дарвозабони” номинациясида ғолиб деб топилган “Тошбулоқ” посбони Жавоҳир Хурсаналиев ўзига аталган совринни Наманган вилоят футбол маҳорат мактаби директори Ғанишер Исмоиловдан қабул қилиб олди.


Биринчиликда “Энг яхши футболчи” номинациясида ғолиб деб топилган “Ёш куч” ўйинчиси Абдурашид Валихановга махсус совринни “Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Дилшод Алиев топширди.


Наманган вилоят биринчилигида “Энг интизомли жамоа” учун ажратилган махсус соврин “Одил Жуниор” жамоасига насиб этди. Совринни “Одил Жуниор” футболчиси Муҳаммадбобур Мўйдиновга “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматов топширди.


Вилоят биринчилиги ўйинларида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган “Ёшлик” футболчиси Баҳодир Бахтиёров “Энг яхши тўпурар” номинациясида ғолиб деб топилди. Унга совринни Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев топширди.


2020 йилги мавсумда жамоаси билан “олтин дубль” қайд этган “Тошбулоқ” жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Ҳамидов “Энг яхши мураббий” номинациясида ғолиб деб топилди. Ҳамидовга совринни Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев ва “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматовлар топширишди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика