Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  30 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Тўрт нафар ҳамюртимиз Қирғизистон чемпиони сафидан ўрин олди News

Тўрт нафар ҳамюртимиз Қирғизистон чемпиони сафидан ўрин олди

Бир қатор ҳамюртларимиз ўз омадини Қирғизистон чемпионатида синаб кўришга аҳд қилган.
Ёшлар ўртасида 2003 йили ЖЧда иштирок этган маҳоратли ҳимоячи Темур Султоновнинг фаолиятида охирги йилларда сезиларли пасайиш бўлганини кўряпмиз. Ўтган мавсум “Андижон” ва кейинчалик “Хотира-79” жамоасида ўйнаган футболчини бу йил ҳеч бир клубда кўрмаётгандик. Олинган маълумотлар кўра, Султонов жорий йилни легионер сифатида ўтказмоқда.

33 ёшли Артур Парванов охирги йилларда қўлқопларини михга илиб, “Оқ-тепа”да дарвозабонлар билан ишловчи мураббий сифатида фаолият юритаётганди. Аммо кейинчалик Тошкент жамоасидаги ўзгаришлардан сўнг Парванов яна қўлқопларини олдида, футболчиликни давом эттиришга қарор қилди.

Аюбхон Гаппаровни ҳам бу йил ўзимизда ҳеч бўлмаса биринчи лига клубида учратамиз деб ўйлагандик. Аммо 23 ёшли футболчи ҳам Ўшнинг “Олой” жамоасига ўтишга қарор қилди.

Юқоридаги футболчилардан ташқари ушбу жамоага бориб қўшилган яна ҳамюртларимиздан яна бир бу – Эрнест Седькодир. Бунгача асосан Қозоғистон биринчи лигасида ўйнаган ҳужумчи қишда “Андижон” ва “Қўқон-1912” кўригида ҳам бўлиб қайтганди.

Қирғизистон чемпионатида иштирок этувчи Ўшнинг “Олой” жамоаси ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, клуб 1960 йили ташкил топган. Ўтган йили олий лигада 4-ўринни эгаллаган. 2013 йили эса мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек (1992, 1993, 1996, 2008, 2009, 2012 йллар) 6 карра бронза медалига эгалик қилган.

Бундан ташқари 2013 йили мамлакат Кубогини ҳам ютган. 6 маротаба Кубок финалида иштирок этган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика