Latest news

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  193 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  77 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Тўп қўлга текканда қоида бузиладими? Барча учун энг оддий қўлланма News

Тўп қўлга текканда қоида бузиладими? Барча учун энг оддий қўлланма

Ҳамма тушуниб олиши аниқ.

2019 йилнинг августигача қўл билан ўйинни аниқлаш бироз тушунарсиз бўлган: Ҳакам футболчининг тўпга атайин ёки тасодифан текканига баҳо берарди. IFAB (футбол қоидаларини ишлаб чиқувчи ташкилот)нинг янги талқинида ҳаммаси соддалаштирилиши керак эди, аммо аксинча бўлди.


Янги қоидалар пайдо бўлганидан бир неча ҳафта ўтиб жиддий савол пайдо бўлди. АПЛ ҳакамлари "Сити" форварди Габриэл Жезуснинг "Тоттенхэм"га урган голини ҳисоблашмади. Ўша вазиятда тўп Эмерик Лапортнинг қўлига тегиб, бразилияликка тушиб қолганди.


"Бундай вазиятда қўлни қандай олиб қолиш мумкинлигини тушунмайман. Ўйиндан кейин менга айтишларича, агар тўп ҳудди шундай услубда рақиб ҳимоячисига тегса, пенальти берилмас эмиш. Ҳужумдаги футболчида эса қоида бузилар экан. Бу муаммони ўрганиб чиқиш керак" - дея эътироз билдирганди Кевин де Брюйне.


Де Брюйне ҳақ - энди қоидалар ҳимоячилар ва ҳужумчилар учун алоҳида ҳисобланади.


Қандай?


Қўл билан ўйин қоидабузарлик эканини англатувчи учта қоида:


1. Агар футболчи тўп қўлга текканидан сўнг гол урса ёки голли пас берса хуштак чалинади. Бу ерда ҳеч қандай истисно бўлмайди. Тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчисининг қўлига ҳар қандай ҳолатда тегса қоида бузилади. Хатто футболчи қўлини танасига бирлаштириб олганда ҳам. Ҳимояланаётган жамоада эса бундай эмас.

2. Қўл елкадан баландга кўтарилса ва тўп унга тегса - бу қоидабузарлик.

3. Футболчи қўли ёрдамида танасининг ҳудудини катталаштирса - бу қоидабузарлик. (сўнгги икки қоида ҳаммага таалуқли (ҳимоядаги жамоага ҳам).


Учинчи пункт тушунарсиз, аммо Да Винчи сурати ҳаммасига аниқлик киритади


Қўл қачон "тана ҳудудини катталаштиради" ва қачон бундай эмаслигини тушуниб олиш ҳақиқатдан ҳам осон эмас. IFAB техник директори ушбу сўз қандай тушуниш кераклигини айтиб берди.


"Тананинг ўз шакли бор. Агар қўллар ушбу шаклнинг ташқарисида бўлса, демак, тана ҳудуди катталашган ҳисобланади".


Яна бироз тушунарсиз. Ҳозирча бу қоида бўйича италиялик ҳакамлар раҳбари Никола Риццоли тузукроқ маълумот берди. У Леонардо Да Винчининг одам чизмасини олдида, ҳаммасини содда қилиб тушунтирди. Қўлланма қуйидагича:


Қизил ҳудуд. Кўллар елка ва ундан тепароқ баландликда кўтарилса қоида бузилади.


Агар футболчи тўпни ўзига бўйсундира олмагандан сўнг тўп қўлга тегса, ҳакам хуштак чалмайди.


Кўк ҳудуд. Тўп тезлиги, тўпгача бўлган масофа, қўл ҳаракатининг табиийлиги, тана ҳолати (қўллар тана ҳудудини нотабиий йўл билан катталаштирмаслиги керак) ҳисобга олинади.


Яшил ҳудуд. Қўлнинг табиий ҳолати. Қоидабузарлик эмас.


Лекин тўп яшил ҳудудда қўлга тегиб, ҳужум қилаётган жамоа гол урса, у ҳисобга олинмайди. Ҳимояда эса аксинча, ҳакам хуштак чалмай, ўйинни давом эттиради.


Натижада қоидалар ҳақиқатдан ҳам қийинлашди, аммо унинг критериялари аниқроқ бўлди. Бу қўлланмани сақлаб қўйинг, у ҳали кўп ас қотади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика