Тони Кроос: "Пеп билан муаммо йўқ эди"
18 jul 2014 00:15
News
Тони Кроос: "Пеп билан муаммо йўқ эди"
"Реал" жамоаси мени сотиб олишни қаттиқ истаганидан хурсанд бўлдим. Ҳаммаси яхши кечди. Мадридда бўлиб турганимдан мамнунман.
"Бавария"да бизнинг битта мақсадимиз бор эди - ғалаба. Бу ерда ҳам шундай бўлади деб ўйлайман. Мен бу ерга совринларни қўлга киритиш учун келдим. "Реал"нинг муваффақиятли иштироки учун қўлимдан келганини қиламан. Хедира билан "Реал" ҳақида гаплашдик. У бу ерни менга мақтади албатта. Сами Хедиранинг келажаги борасида билмайман. Сўнгги йилларда майдон марказининг кўп қисмиларида ўйнадим. Менга айнан қаерда ўйнашнинг деярли фарқи йўқ. Кўпроқ ўртада ўйнаш ёқади. "Бавария"дан кетишим аён бўлгач, фақат "Реал" ҳақида ўйлаб бошладим. Бошқа жамоалар ҳақида ўйлаганим йўқ. Гвардиола билан ҳеч қандай муаммо йўқ ва бўлмаган. Аксинча бизнинг муносабатларимиз жуда яхши. Унинг услуби менга тўғри келганди. Алонсо суперкубокда ўйнай олмайди? Билмадим, балки майдонга тушарман. Мен машғулотларни 5 августдан бошлайман. Ўйин эса бир ҳафтадан кейин. Қандай формада бўлишим ноаниқ. Кўрамиз. "Бавария"даги жамоадошларим қароримни тўғри қабул қилишди.
Comments