Latest news

17:08Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:25Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  3 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   2 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  31 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0

Тожикистон терма жамоаси сардори: "Биз бу ерга фақатгина иштирок учун эмас, ғалаба қозониш учун келганмиз" News

Тожикистон терма жамоаси сардори: "Биз бу ерга фақатгина иштирок учун эмас, ғалаба қозониш учун келганмиз"

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Саломов 1-турдан ўрин олган Тожикистон - Марокаш (2:4) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Марокашга қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар бугун 100% иштиёқ билан ҳаракат қилишди ва шу сабабли уларга миннатдорчилик билдираман. Дебют учрашувни ўтказиб олдик. Иккинчи тур учрашувида бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

- Бугун Тожикистон терма жамоаси жуда яхши ўйин намойиш этди ва мағлубиятга лойиқ эмас эди, назаримда. Шунингдек, жамоа яратган жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Реализация яхши бўлмаганинг сабаби нима? Бугун жамоангиз ижобий натижа қайд этиши учун нима етишмади?

- Жаҳон даражасидаги ўйинларда бундай ҳолатлар учраб туради. Бу бизнинг дастлабки учрашувимиз эди. 

-  Кейинги рақиблар Португалия ва Панама терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз... 

- Биз бу ерга фақат иштирок учун эмас, ғалаба қозониш учун келганмиз. Кейинги икки учрашувда очколар тўплай олишимизга ишонаман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика