Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  9 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Тимур Турдиев: "Бугунги ўйинда тажриба ўз сўзини айтди" News

Тимур Турдиев: "Бугунги ўйинда тажриба ўз сўзини айтди"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Арал-Самали" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Аввало "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида гол уриб кийиниш хонасига яхши кайфият билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда йигитларимиз ўзларига ишонмагандек тушишди. Пенальти белгиланган вазиятда футболчимиз голга нисбатан ҳоҳиш билан ҳаракат қилганди, аммо тақдир экан, гол киритилмади. Такрор айтаман, бу ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. "Нефтчи" таркибида бир қатор Суперлига ҳавосини кўрган футболчилар бор, шу сабабдан улар бугун устунликка эришишди.

- Бугун икки хил бўлим кўрдик. Биринчи бўлимда "Арал-Самали" жамоаси ёмон кўринмаётганди, иккинчи бўлимда бир оз бўшашгандек туюлишди. Буни қандай изоҳлайсиз?


- Бугун бизга бир оз тажриба етишмади. Айтиб ўтганимдек, "Нефтчи" таркибида тажрибали футболчилар бор, улар бугун шунинг ҳисобига устунликка эришдилар.

- Ёш футболчи Амирбек Абдразиев ўтган мавсумда тўпурар футболчилардан эди. Унинг бу мавсумда захирада қолаётганининг сабаби нима?


- Ҳозирги кунда Амирбек Абдразиев бир оз спорт формасида эмас. Шу сабабдан у захирада қолмоқда. Олдинда иккинчи давра бор, бизда вақт бўлади. Иккинчи даврага бошқачароқ ёндашамиз.

- Иккинчи даврада жамоада ўзгаришлар бўладими? "Арал-Самали" Суперлига йўлланмаси учун курашадими?


- Ҳозирда бизни жамоани ҳар томонлама мукаммал холатга келтириш вазифаси турибди. Биз насиб бўлса босқичма-босқич шаклланиб келажакда Суперлигада ҳам ўйнаймиз деган умиддамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика