Тимур Турдиев: "Биздан фарқли равишда "Янгиер" яратган вазиятларидан фойдалана олди"
04 sep 2021 19:38
News
Тимур Турдиев: "Биздан фарқли равишда "Янгиер" яратган вазиятларидан фойдалана олди"
Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Арал Самали" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Турдиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало "Янгиер" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Илк дақиқалардаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Тезкор голлар ўйинни бошқача кечишини таъминлади. Натижада йигитлар ўзларига ишонмасдан тўп тепа бошлашди. Иккинчи бўлим охирида ўйинимизни кучайтирдик, лекин вақт кам қолганди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб эса фойдаланди.
Наврўз Алимов 90 дақиқа ўйнайдиган формада эмас. Ўйинни кучайтириш учун захирада қолдиргандик. Кўрган бўлсангиз, ўйинни жонлантира олди.
Сўнгги дақиқаларда белгиланмаган пенальти бўйича эътирозларимизни ёзамиз. Ўйлайманки, ҳакамлар қўмитаси буни кўриб чиқади. Адолатли қарор қабул қилишади. Лекин натижа сақланиб қолади. Кўрамиз ва кузатамиз", – дейди Тимур Турдиев.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments