Latest news

18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  8 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  15 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  3 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади" News

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Championat.asia сайтига Сречко Катанец ва миллий терма жамоа атрофидаги вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Сизга Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушдими? Мавжуд вазият бўйича фикрларингизги билдириб ўтсангиз...

- Менга ҳеч қандай таклиф бўлмади. Билишимча, Сречко Катанец бугунги рейс билан учиб келиши лозим эди, аммо унинг соғлиғи бунга йўл қўймаган. Ўқиганингиздек, кейинги ўйинларда терма бошқаруви бош мураббий ёрдамчилари Алеш Чех ҳамда Владо Радмановичга топширилган. Ҳозирча бошқа гап-сўз йўқ. Қолганини вақт кўрсатади. Бу – ватан жамоаси. Ёрдам керак бўлса, ҳамиша тайёрмиз.

- Бу терма жамоа ўйинларига қанчалик таъсир қилади?

- Албатта, таъсир қилади. Ҳар ҳолда Сречко Катанец бош мураббий. Кўп йигитлар уни эшитади ва унинг айтганларини қилади. Бош мураббий – бу бош мураббий. Унинг ўрни бўлакча. Бир-иккита ўйинда ўрни билинмаслиги мумкин, аммо у бўлса, барибир бошқача. Аввало, Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Унга шифо тилаб, ҳеч кимга бундай дард бермасин деймиз. Ўйлайманки, ёрдамчи мураббийлар ҳам яхши мутахассислар сирасига киради. Жамоада анча вақтдан бери ишлашади, терма жамоани қандай тайёрлаш кераклигини яхши билишади. Сречко ҳам узоқдан бўлса-да, кўмаклашиб турса керак. Олдинда иккита муҳим ўйин турибди. Уйда ўйнаяпмиз, юз фоизлик натижа бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштиради. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади. Футболчилар ҳам бу нарсани тушунган ҳолда тажриба ва маҳоратларини ишга солишларига ишонамиз.

Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика