Latest news

08:46ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаварони самимий табриклади  0 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  6 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  38 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1

Тимур Кападзе: "Ривожланишни истасак ётишимиз эмас, футбол ўйнашимиз керак" News

Тимур Кападзе: "Ривожланишни истасак ётишимиз эмас, футбол ўйнашимиз керак"

Про лиганинг учинчи туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

 "Қийин ўйин бўлди.  "Бухоро" кучли рақиб эканлигини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Уларнинг иккинчи рақам остида ўйнаши кутилмаган ҳолат бўлди, дея оламан. Чунки қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйин ташкил қилишди. Тезкор гол уришганидан сўнг ҳимояда ўз имкониятларини кутишди. Шунга қарамай йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Тўғри хатолар ҳам кузатилди. Футболчилар илк бор бундай вазиятга тушишмоқда. Буни тушунса бўлади. Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли экан. Яккакурашларда устун келишди. Жамоамизнинг ёш футболчилари ҳали ўзини кўрсата олади. Умуман олганда бу улар учун катта мактаб бўлди. Кўрган бўлсангиз, биринчи бўлимда 2-3та яққол голли вазиятлар юзага келтирдик. 

Танаффусда керакли кўрсатмаларни берилди. Шошилмасликни, кутиш кераклигини айтиб ўтдик. Сўнгги дақиқаларда таваккал қилиб ҳужум уюштирдик. Лекин қарши ҳужумда иккинчи гол дарвозамиздан ўрин олди. Менимча рақибнинг режаси иш берди. Зич ҳимояда ўйнаганига қарамасдан футболчиларим комбинацияларда яхши ҳаракат қилишди. Ҳар бир ўйин бизга хатоларимизни кўриб олиш имконини беради",- дейди Кападзе. 

- Иккинчи бўлим бошида футболчилардаги тезлик ва иштиёқ бўлим ўрталаридан сўнг йўқолиб қолгандек бўлди... 

- Рақиб зич ҳимояланди. Бундай вазиятда тезрок ўйнаш керак. Йигитлар ёшлик қилиб тўпни кўпроқ ўзида ушлаб кўп куч йўқотишди. Бундан тўғри хулоса чиқарамиз. 

- Сўнгги пайтларда ҳакамларга нисбатан эътирозлар кўпаймоқда. Эътиборли томони улар ўйинни натижасига ҳам таъсир қилишмоқда...

- Буни оддий мураббий, собиқ футболчи ва инсон сифатида қабул қиламан. Ҳамма хато қилади. Лекин хато атайлаб қилиндими ёки инсонийлик факторими. Шунга аниқлик киритиш керак. Бугун ҳакамлар кўп хато қилишди. Айниқса пенальти белгиланиши керак бўлган вазиятда. У ерда 11 метрлик нуқта белгиланиши керак эди. Ҳакам ҳам тўғри позицияда турганди. У атайин шундай қилдими ёки кўра олмадими унинг виждонига ҳавола. Менимча пенальти бергиси келмади. Бошқа курашларда ҳам чаладиган вазиятда чалмади. 

- "Бухоро" футболчиларининг ўйинни чўзиши бугунги учрашувга қай даражада таъсир қилди? Сизнингча бу тўғрими?

-  Фикрингизга қўшиламан. Бу хунук ҳолат. Боиси "Бухоро" "Реал"га қарши ўйнамаётган эди. Бу ҳам қайсидир маънода хурсанд қилади, мазкур ҳолат қисқа вақтда рақибларни бизни ҳурмат қилаётганини билдиради. Бизда ўйинда вазиятлар кўп бўлди, тўпни назорат қилдик. Рақиб эса темпни шу тариқа туширишга уринди. Бу ерда ҳакам ҳам рол ўйнайди. У ўйнашга қўйиб беришига боғлиқ. Биз ривожланишни истасак, ётиб олиб ўйинни чўзиш эмас, ўйнашимиз керак. 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика