Latest news

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  13 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  15 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  409 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) News

Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Тимур Кападзе ва Одилжон Ҳамробеков ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Қирғиз Республикасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ўйлайманки, биз эртанги баҳсга тайёрмиз. Ўз уйимизда ўйнаймиз. Бугун сўнгги машғулотни ўтказамиз. Барчаси жойида" - дея фикр билдирди Тимур Кападзе.

Биринчи навбатда, бутун жамоа номидан, сўнгги уч ярим йилни биз билан бирга ўтказган Сречко Катанецга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бош мураббийимизга қаттиқ соғлиқ тилаймиз. Ўйинга тўхталадиган бўлсак. Ўйин аҳамиятини сизлар биздан ҳам яхшироқ тушуниб турибсизлар. Биз эртага бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз" - деди Одилжон Ҳамробеков.


- 2011 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қирғизистонга қарши икки учрашувда қатнашган эдингиз. Икки баҳсда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувларни эслайсизми?

- Албатта, аммо у вақтдаги ўйинларни эртанги баҳс билан солиштириш қийин. Футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Биз ўша вақтлари Қирғизистон билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Қирғиз футболи ҳозирги кунда ўсишмоқда. Ўйлайманки, эртага жамоамиз кучли ва яхши ўйин намойиш этади.




- Саволим Эронга қарши кечадиган кейинги учрашув ҳақида эди. Теҳронга етиб бориш масалаларида муаммолар кузатилмайдими?

- Ҳаммаси жойида. Барчасини режалаштирганмиз. Теҳронга тўғридан-тўғри рейс орқали учиб борамиз ва ортга "чартер" рейсда қайтамиз. Қаерда жойлашишимиз ҳам аниқ бўлиб улгурган, Теҳронга бундан аввал ҳам борганмиз.

- Қирғизистонга қарши ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олдингизларми?

- Вақт бироз камроқ эди. Ҳозир ҳам машғулотимиз бор. Ҳаммаси жойида ва барча футболчилар соғ-саломат. Мен ФИФА кунларини олдинроқ бошланишини истаган бўлардим, аммо бу бизнинг қароримиз эмас. Ҳар бир футболчимиз эртага майдонга тушиб, ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.



- Ҳусниддин Алиқуловнинг йўқлиги ҳимоямизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Бу футбол ва бундай ҳолатлар учраб туради. Терма жамоадаги ҳар бир футболчи тайёр бўлиши керак. Шу сабабли, Ҳусниддин ўрнини билинтирмаймиз деган умиддаман. Жароҳатлар футболнинг бир бўлаги. Нима бўлишидан қатъи назар биз асосий вазифамизни бажаришимиз керак.

- Ҳожимат Эркинов сўнгги паллада терма жамоага чақирилди. Бунга сабаб ўнг қанот ярим ҳимоясидан кўнглингиз тўлмаётганми? Шунингдек, Остон Уруновнинг ҳолати қандай?

- Остон бироз ноқулайлик ҳис этди ва шу сабабли кечаги машғулотларда охиригача иштирок этмади. Ҳозир у докторлар назорати остида, эртага якуний қарорни қабул қиламиз. Ҳожиматни эса кераклиги учун чақирдик. Олдинда яна битта баҳсимиз.

Одил Ҳамробековга савол

- Қирғизистонга қарши дастлабки учрашувдан олдин Сречко Катанец "эртага майдонда ким "босс" эканлигини кўрсатиб қўйишимиз керак. Биз Қирғизистондан кучлироқ эканлигимизни исботлашимиз зарур" деган эди. Эртанги ўйиндан олдинги кайфият ҳам шундайми?

- Майдонда фамилия ўйнамайди. Футболчи ўзи ҳаракат қилиши керак. Биз Қирғизистондан кучлироқмиз деб майдонга тушсак, бу бизнинг хатомиз бўлади. Биз ўзимизнинг маҳоратимизни, хоҳишимиз орқали намойиш этишимиз мумкин. Замонавий футболда ҳар қандай жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин эканлигига гувоҳ бўляпмиз. Битта ўйинга тайёргарлик кўриш осон. Бизда бундай кайфият ёки ҳолат йўқ.



Одил Ҳамробековга савол

- "Бунёдкор" стадиони сизга бегона эмас. Майдоннинг ҳозирги ҳолати қандай? Аввалги баҳсларда майдон ҳолати бўйича гап-сўзлар кўп бўлганди. Эртага аншлаг бўлиши кутилмоқда. Ушбу ҳақда ҳам фикр билдириб ўтсангиз...

- Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга ёрдам беради ва бизга юклатилган масъулиятни оширади. Майдон ҳолати жуда ҳам яхши эди, эртага майдон бўйича муаммо бўлмаса керак.

- Абдуқодир Ҳусановнинг терма жамоадаги лақаби "Сити"га ўтганидан кейин ўзгардими?

- Ҳусановнинг трансфери ёш футболчиларга кўпроқ мотивация беради. Машғулотларга келаётган мухлислар сони ҳам кўпайиб қолди. Абдуқодирнинг терма жамоадаги лақаби ўзгармади. У биз учун ҳали ҳамон ўша-ўша Абдуқодир.

- Терма жамоа сафидаги Суперлига футболчиларининг жисмоний ҳолати қандай? Улар 90 дақиқа ўйнай оладими?

- Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, жисмоний ҳолатимиз ёки бошқа жиҳатларга эътибор бериш керак эмас. Майдонга чиқиб, ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишимиз шарт. Футбол жамоавий ўйин ва баҳс давомида футболчилар бир-бирини тўлдириши керак. Қани эди, бизда тайёргарлик учун бироз кўпроқ вақт бўлса, аммо бу иложсиз. Эртага барча энг яхши ўйинни кўрсатиши керак.



- Тимур ака, сиз Олимпия терма жамоамизни илк маротаба Олимпия ўйинларига олиб чиққан мураббий сифатида тарихдан жой олгансиз. Энди эса миллий терма жамоани ҳам илк маротаба мундиалга олиб чиқишингиз мумкин. Ушбу жиҳат сизга босим юклаяптими ёки қўшимча куч бермоқдами?

- Мен бу ҳақда ўйлаётганим ҳам йўқ. Мен ўз олдимга қўйган вазифани уддалашим керак. Эртага ўйинимиз бор, ундан кейин эса кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги бошқа терма жамоалар бизга нисбатан "ўзига хос"(келишилган. таҳририят) ўйинлар кўрсатиши мумкинми?

- Менга умуман қизиғи йўқ. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Очколар йиғишда давом этишимиз керак. Рақиблар бизнинг ўрнимизни эгаллашни истайди ва шу сабабли улар бундай нарсаларга қўл уриши мумкин.

- Олимпия терма жамоасидан сўнг мураббийлик фаолиятингизда кичик танаффус рўй берди. Ушбу танаффус сизга қанчалик ёрдам берди?

- Ҳар бир баҳс бу алоҳида юк. Насиб қилган экан, Олимпиадага чиқиш насиб қилди. Бироз дам олгани, анча катта фойда берди. Фикрлашим ўзгарди. Терма жамоага келишим эса, тезда рўй берди. Бош мураббий соғлиғидаги муаммолар туфайли ўз лавозимини тарк этди. Терма жамоа менга бегона эмас, кўп йиллар давомида футболчи сифатида ўйнадим ва энди бош мураббий сифатида шу ердаман. Асосий эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

- Бишкекдаги учрашув анча қийин кечганди. Эртага ҳам шундай "хавфли" сценарий такрорланмаслиги учун нима қилишимиз керак деб ўйлайсиз?

- Биласиз, қўшничилик алоқаларимиз бор. Бу ҳам қўшимча босим юклайди ва ҳар бир баҳс ўзига яраша асабий бўлади. Эртага нима бўлишидан қатъи назар, рақибга имкон бермаслик ва ғалаба қозониш. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар асосийси ғалаба қозониш.





Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика