Latest news

17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  83 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  27 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1

Тимур Кападзе: "Осиё ўйинларига таркиб шакллантиришда "Насаф" ва "Пахтакор" билан келишдик. Улар бир-икки футболчига қараб қолмаган" News

Тимур Кападзе: "Осиё ўйинларига таркиб шакллантиришда "Насаф" ва "Пахтакор" билан келишдик. Улар бир-икки футболчига қараб қолмаган"

U-23 Осиё кубоги саралашининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон (1:0) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Илк навбатда, барчани ғалаба билан табриклайман. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, телевизор орқали ҳам минглаб мухлис бизни қўллаб-қувватлашди. Буни сездик. Бу тарафдан миннатдормиз. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Афғонистон ва Гонгконгни осонлик билан мағлуб этдик, бироқ Эрон кучли эканлигини билардик. Бу жамоа билан биринчи ўрин учун курашдик. Рақибга деярли имконият бермадик. Ўйинга эртароқ нуқта қўйсак бўларди. Ўйлашимча, шогирдларим ҳар бир позицияда рақибга имконият бермади. Эронга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Аббос Файзуллаев: Барча ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлишини билардик. Ўйиндан олдин Эроннинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик ва шунга яраша тайёрландик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови катта куч берди. Биринчи ўрин билан чиқиш асосий вазифамиз эди, буни уддаладик.

- Яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида мана шу таркибга ишониладими ёки бошқаларга имкон бериладими?

- Имконият бўлганда, ушбу таркибдан фойдалансак яхши бўларди. Бироқ мусобақа ФИФА кунларига тўғри келмагани сабабли легионерлар хизматидан деярли фойдалана олмаймиз. Клублар билан алоқадамиз. Ҳусайнда муаммо йўқ, "Алания" рухсат бермоқда, Русланда ҳам вазият яхши, қолганлар билан эса бироз муаммо мавжуд. Қолганлар маҳаллий чемпионатда тўп тепадиган ўйинчилар бўлади. Клублар билан келишганмиз. Турнирга энг кучли таркиб билан боришга ҳаракат қиламиз. Терма жамоа олдига ҳар қандай мусобақада юқори мақсад қўйилади.

- Тўртта клубимиз Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Уларнинг ўйинчилари терма жамоага жалб қилинса, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган клублар учун катта йўқотишга сабаб бўлмайдими? 

- Шундай. Лекин биз борада ПФЛ билан ҳам, жамоа мураббийлари билан ҳам келишганмиз. Рўзиқул Бердиев билан ҳам, Максим Шацких билан ҳам гаплашдик. Уларда етарли ўйинчилар бор. Бир-иккита футболчига қараб қолмаган деб ўйлайман. Уларнинг клубларидаги ўрни яхши, бироқ биздаги вазифа бошқача. Клублар буни тўғри тушунишди. Биз олмоқчи бўлган футболчиларсиз ҳам ҳаракат қила олади. Бунга имконияти етарли.

- Лекин бу йўқотиш клубларга ҳам панд бериши мумкин. Жамоа ихтиёрида 23 ёшдан юқори бўлган уч нафар футболчи олиш имконияти бор. ОЧЛда иштирок этадиган жамоаларга тегишли ОТЖ футболчилари ўрнини катта ёшлилар билан тўлдириш мумкин. Ўз клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган тажрибали футболчиларимиз бор...

- Буни имкони йўқ. Чунки биз бир йил аввал рўйхат шакллантирганмиз. Шу боис, ҳатто ёш ўйинчиларни ҳам жалб қилолмадик. Осиё ўйинлари учун кенг қамровли рўйхат шакллантирилган. Шу боис, ёши катталар тугул, кейинчалик зўр ўйин кўрсатган ёшлардан ҳам фойдалана олмаймиз. Вазият шунақа. Ўзгартириш имкониятимиз йўқ. 

- Осиё ўйинларидаги минимум вазифа?

- Чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Бу турнир ҳам катта тажриба бўлади. Ватанимизга чемпион бўлиб қайтиш ниятидамиз.

- Ўйин давомида, адашмасам, Абдуқодир Ҳусановга икки марта сариқ карточка кўрсатилди. Буни сездингизми?

- Тўғриси, бунга тушунмадим. Агар у четлатилганда, алмаштириш амалга оширмоқчи эдик. Балки ҳакам хато қилгандир. Бироқ унга сариқ карточка кўрсатилиши керак эмасди. Ҳакам ўйинни яхши бошқара олмади. Шунга қарамай, ғалабага муносиб эканлигимизни кўрсата олдик. 

- Аббос, Европада, асосан, захирада қолиб кетяпсиз, бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Европанинг кучли чемпионатларида рақобат кучли бўлади. Рақобатда енгиб чиққан одам таркибда ўйнайди. Асосий таркибга кириш учун ҳаракат қиламан.

- Мухлислар учун эркатойга айландингиз, бу ортиқча босим бўлмайдими?

- Босимни ҳис қилмайман. Характерим шунақа.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика