Latest news

21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  7 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Тимур Кападзе: “ОЧЛда ғолиб бўламиз деб катта гапира олмайман” News

Тимур Кападзе: “ОЧЛда ғолиб бўламиз деб катта гапира олмайман”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” клубига қарши 20 февраль куни баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув олдидан “Локомотив” клуби сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор режа асосида иккита хорижий йиғин ўтказдик. Ушбу хориж йиғинида 5-6 та жамоаларга қарши назорат учрашувларини ўтказдик. ОЧЛнинг гуруҳ босқичидаги Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” клубига қарши илк учрашувга яхши тайёрландик, деб ўйлайман.

Ўйинимизда қандай камчиликлар борлигини “Ал Таавон”га қарши баҳсдан сўнг билиб оламиз. Бизнинг биргина камчилигимиз, ўйин амалиётимиз камлигиди. Чунки ҳозир Саудия Арабистони чемпионати айни қизғин паллага келган. Биз эса илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бу жамоа биз учун янги рақиб, нафақат биз учун Ўзбекистон учун ҳам янги жамоа.

Уларнинг 3 та учрашувини кўриб чиқдик, мураббийлар бизга уларни кучли ва кучсиз тарафларини кўрсатишди. Умуман олганда ўз ўйинимизни кўрсата олсак керакли бўлган натижа билан қайтамиз. Тактикамизда ўзгаришлар деярли бўлгани йўқ.

ОЧЛ мусобақасида раҳбарият олдимизга катта вазифа қўйган. Бу дегани раҳбарлар бизга ишонч билан қарашмоқда. Биз ҳам мана шу ишончга жавобан вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз. Тўғри биз ғолиб бўламиз деб катта гапира олмайман. Бунинг учун катта ҳажмдаги ишни олиб борамиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ва босқичма-босқич кўтарилиб боришга интиламиз. Олдимиздаги биринчи вазифа гуруҳ босқичидан чиқиш”, - дейди “Локомотив” клуби сардори Тимур Кападзе.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика