Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Тимур Кападзе: "Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман" News

Тимур Кападзе: "Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Наманганда ўйнаш осон эмаслигини биламиз. "Навбаҳор"ни мухлислар қўллаб-қувватлашади. Шунга қарамай йигитлар ўзини йўқотиб қўйишгани йўқ. Бугун яхши ҳаракат қилдик. Гол урдик, бироқ ўйиннинг охирги қисмида гол қўйвордик. Биз ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. Жарима бўйича ҳам савол бор, "жонли девор" ҳам 11 метрга сурилди. Лекин майли, муҳими йигитлар кўплаб мухлислар қаршисида тажриба тўплашди.

- "Олимпик" яхши лойиҳа. Шу лойиҳани вилоятларга бериш мумкинмиди? Масалан, мухлисларга тўлиб тошган стадионда ўйнаш барибир бошқача бўларди...

- Албатта, биз бу лойиҳани ташкил этганда мақсадни кўзлаб ҳаракат қилгандик. "Олимпик" лойиҳаси ўзини оқлаяпти. Ўтган давр мобайнида йигитлар анча ўсишга эришди. Терма жамоа бош мураббийи сифатида мен учун яхши. Чунки тайёр жамоа бор, бундан ташқари бошқа жамоаларда ҳам номзод футболчилар ўйнайди. Ҳозир бизда рақобат жуда кучли. Балки келгусида буни амалга ошириш мумкиндир. Ҳозир барча мақсадларимиз олимпиадага қаратилган.

- Тўғри айтдингиз, "Олимпик" яхши лойиҳа. Биз Париж олимпиадаси йўлида жамоага омад тилаймиз. Жамоа йигитлари ўсишга эришмоқда. Аммо, бугун баъзи футболчилар ўйин мобайнида кўп эътироз қилишди, тортишиб кетишди. Бу холат жамоанинг келажагига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Майдонда катта-кичик деган тушунча йўқ. Рақибга ҳурмат сақлаган холда фикрини билдиришга ҳаққи бор. Камчиликлар бор бўлса, албатта биз мураббийлар футболчиларга тушунтирамиз.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика