Latest news

10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  1 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  11 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2

Тимур Кападзе: "Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, аммо ғалаба қозонишни уддаладик" News

Тимур Кападзе: "Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, аммо ғалаба қозонишни уддаладик"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Олимпик” — “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги қисқача фикрларингиз?

- Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Барча бугунги ғалабани кутаётган эди. "Турон" ва "Бухоро"га қарши учрашувлар осон бўлмаслиги аниқ эди. Бош мураббийни яқинда алмаштирган жамоага қарши ўйнаш осон эмас, лекин асосийси биз бугун ғалаба қозондик. 10 киши бўлиб қолиб ҳам йигитлар иродали ўйин намойиш этишди.

- Қизил карточка ўйинга қай даражада таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Четлатиш биз учун имтиҳон бўлди деб айта оламан, сабаби бир киши кам бўлиб қолганимизда катта босим бўлди. Ўйлайманки, агар четлатиш бўлмаганида кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса, рақиб хатосини кутиб қарши ҳужумга таяндик. 1:0 ҳисобини сақлаб қолдик ва бу учрашув биз учун анча фойдали бўлди.

- Мавсум давомида футболчиларингиз кўп маротаба майдондан четлатилмоқда ва ушбу ҳолат жамоангизни анча қийнаб қўйди, бугунги учрашувда ҳисобни сақлаб қолишга эришдингизлар, лекин кучли рақиблар бундай хатони кечирмаслиги мумкин. Қизил карточкалар сонини камайтириш учун, бош мураббий сифатида ушбу ҳолат бўйича йигитлар билан суҳбатлашмадингизми?

- Бу масала бўйича ишламоқдамиз. "Турон" билан бўлган баҳсга қадар 5та ўйинчимиз шу сабаб туфайли жамоага ёрдам бера олмаётган эди. Руҳшунос ушбу масала бўйича суҳбат олиб борди. Бугунги вазиятга келадиган бўлсак футболчига тажриба етишмади, йигитларнинг ёшлиги сабаб уларга совуққонлик етишмаяпти. Ушбу мавсумда нафақат бизда, балки барча жамоаларда қизил карточкалар кўпайиб қолди.

- Футболчи билан шахсан суҳбат олиб борасизми?

- Мен футболчи билан гаплашиб бўлдим, у майдони тарк этаётган вақти унга эътироз билдириб ўтдим. Ғиёсов машғулот жараёнларида ҳам шундай тарзда тўп олиб қўйишга ҳаракат қилади. Ўша вазиятда у сал енгилроқ ўйнаса бўлар эди. У ўзи учун хулоса чиқарди деб ўйлайман, сабаби ўйин амалиётидан маҳрум бўлиш футболчи учун катта жазо.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика