Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Тимур Кападзе: "Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди" News

Тимур Кападзе: "Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Олимпик" (1:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жамоамиз аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчилар яхши ишлашди, ўтган ўйиндан фарқли тарзда улар вазиятлардан унумли фойдаланишди. 

"Бунёдкор" яхши жамоа, уларга қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Шу сабаб бу жамоага қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз барча ўйинларда яхши ҳаракат қилаётганди, бироқ вазиятлардан фойдаланиш бўйича хатоларимиз бор эди. Бугун ҳужумчилар яхши ишлашди ва вазиятлардан унумли фойдаланишди. Биз учун жуда яхши ҳисоб бўлди.

- "Бунёдкор"га қарши қандай тактик услубларни қўлладингиз? 

- "Бунёдкор" иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик, таҳлил қилдик. Улар "Нефтчи"га қарши бошқачароқ услубда ўйнашганди, бугун бошқачароқ услубни танлашди. Биз қисқа узатмалар орқали ўйин ташкил этамиз. Кўп жамоалар эса аксинча, узун узатмалар орқали ўйин ташкил қилишади. Бундай холатда улардаги заиф нуқталарни аниқлаш қийин. Биз қисқа узатмалар орқали "Бундёкор"даги бўшлиқларни аниқлашга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик.

- "Олимпик" кучли жамоаларга қарши яхши ўйин намойиш этмоқда. Бундай ўйинларда футболчиларга бошқачароқ мотивация берасизми?

- Биз танлаб олган йўлнинг ўзи зиммамизга катта масъулият юклайди. Йигитлар ўйиндан ўйинга ўсиб боришяпти, мен айнан шу томонлама хотиржамман. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар жамоамизни янада кучайтиради. Яхши ўйин ташкил этаётган бўлсак ҳам ғалаба йўқ эди. Бугун мана Суперлигада ҳам биринчи ғалабамизни қайд этдик. Бундай натижалар "Олимпик"нинг тўғри йўлдан бораётганидан далолат беради.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика