Latest news

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади" News

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади"

U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон U-23 термаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.

"Саралаш босқичи бошлангани билан барчани табриклайман! Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришга тўғри келди, лекин шунга қарамай, учта ўйинни яхши ўтказамиз ва қониқарли натижага эришамиз. Эртанги учрашув Афғонистон терма жамоасига қарши. Ушбу терма жамоа ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади. Нима бўлишидан қатъи назар эртага ғалаба қозонамиз деган умиддаман", – деди олимпиячилар устози.

- Футболчиларнинг эртанги учрашувга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Улар "рақибимиз Афғонистон-ку", дея, руҳий томонлама бемалол ўйнашмайдими?

- Фикримча, руҳият томонлама ҳаммаси жойида. Афғонистонда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Афғонистон ёшлар терма жамоаси CAFA турнирларида иштирок этиб келмоқда, терма жамоаси эса ёзда бўлиб ўтган CAFA кубогида кичик интрига ярата олди. Афғонистонлик кўп футболчилар Эрон чемпионатида тўп тепишади. Эртанги ўйинга тайёрмиз деб айта оламан.

- Легионерлар ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Энг аввало, барча легионерларимиз соғ-саломат. Улар терма жамоага бироз кеч қўшилишди. Бир нечта футболчимиз кеча машғулотларга қўшилди. Вақт кам, бироқ легионерларимизнинг даражасига шубҳа қилмайман. Улар тез киришиб кета олишади. Бизни учта ўйин кутиб турибди ва табиийки ротация қиламиз ва барчага имконият берамиз.

- Легионер футболчиларнинг ўз клубларига кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчиларимиз билан солиштирганда ўйин ритмида фарқ сезилиб қолмайдими?

- Бу жиҳатни албатта ҳисобга оламиз. Кўриб чиқамиз ва қараймиз. Терма жамоада барча футболчи бор кучи билан ўйнаши керак. Ушбу ҳолат терма жамоамиз ўйинига таъсир ўтказмайди деган умиддаман.

- Учрашувларни "Жар" стадионида ўтказиш сизнинг таклифингизмиди ёки ЎФАнинг?

- Бу масала келишилган ҳолатда ҳал этилди. Ҳозирги кунда майдонларимизда муаммолар бор. "Жар"да эса бундай муаммо йўқ. "Бунёдкор" стадионида ҳам ўйнасак бўлар эди, лекин биз анча аввал "Жар"да ўйнашимизни ҳал этиб бўлгандик. Ягона муаммо стадионнинг сиғимида бўлиши мумкин.

Шу тариқа, матбуот анжумани якунланди. Тез орада бошқа терма вакиллари иштирокида кечган саваол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика