Latest news

23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  3 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  5 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  5 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  4 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6

Тимур Ҳакимов: “Нефтчи”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмади” News

Тимур Ҳакимов: “Нефтчи”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмади”

Бундан бир неча йил олдин мухлис ва мутахассислар томонидан келажаги порлоқ ўйинчи дея эътироф этилган Тимур Ҳакимов олий лигада бир маромда ўйнаб кета олмаяпти.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Нефтчи”да ўтказди. Фарғонада Вадим Абрамов унга катта ишонч билан қаради. Аммо негадир Тимур у ерда асосий таркиб аъзоси бўлишга қийналди. Яқинда у билан боғланиб, шу ҳақда сўрадик.

- Тимур, ўткан мавсумнинг иккинчи қисмини олий лигада ўтказдингиз. “Нефтчи”даги фаолиятингиз хусусида нима дейсиз?
- Жамоага бош мураббий Вадим Абрамов таклиф этгач, албатта у ерга улкан ниятлар билан боргандим. Ўз ўйинларим билан жамоага фойда келтириб, ютуқларига ҳиссамни қўшиш учун харакат қилдим. Лекин “Нефтчи”да ўтказган ярим мавсумимни таҳлил қиладиган бўлсам, рости фаолиятимдан у қадар кўнглим тўлмади. Чунки жамоа аутсайдерлар қаторидан ўрин олди. Биз футболчилар бу вазиятдан олиб чиқиб кета олмадик. Албатта бунда ўзимни ҳам қайсидир маънода айбдор деб биламан.

- Яқинда “Нефтчи”ни бутунлай тарқалиб кетди деган хабарни ўқиган бўлсангиз керак?
- Ҳа, сайтда кўрдим. Бу ҳақда ҳар ким ўз фикрини билдирмоқда. Билмадим ким нима дейди. Лекин мен шуни айтишим мумкинки, “Нефтчи” бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Ахир жамоа ўз тарихи ва ўрнига эга. Менимча энди жамоа янгитдан ташкил топса керак.

- Ўзингиз “Нефтчи”даги фаолиятингизни давом эттирасизми ёки яна жамоани ўзгартирасизми?
- 31 декабрь куни жамоа билан тузган шартномам ўз кучини йўқотди. Фикримча энди у ерда бошқа ўйнамасам керак.

- Келгуси режалар қандай?
- Бу борада ҳозирча аниқ бир тўхтамга келмадим. Яқин орада кейинги тақдиримга тўлиқ ойдинлик киритилади деган умиддаман.

- Таклифлар бўляптими?
- Ҳозирча бирор бир клубдан аниқ таклиф олганим йўқ. Лекин таклиф бўлишига умид қиламан.  

- Ҳозирги спорт формангиз қай даражада? Яна супер-лигада ўйнашга тайёрмисиз?
- Тан оламан, айни дамда спорт формам юқори даражада эмас. Лекин ҳар куни ўз устимда ишлаб, идеал даражага чиқишга харакат қиляпман. Бугунги кунда оптимал формага кириб бориш учун Тошкентда “Оқ-тепа” жамоаси машғулотларида иштирок этяпман. Менимча ҳар бир футболчи супер-лигада ўйнашни хоҳлайди. Шу жумладан мен ҳам бу йил яна супер-лигада бўлишни истайман.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика