Тимати Москвада футбол клуби очмоқчи
30 mar 2017 11:46
News
Тимати Москвада футбол клуби очмоқчи
Black Star компаниясининг хонандаси Тимур Юнусов (Тимати) Москвада футбол клуби ва футбол агентлиги очиш ниятида.
Бу ҳақда Black Star компаниясининг ҳаммуассиси Павел Курьянов эълон қилди.
"Лойиҳанинг стартида биринчи йил 10 млн. рубль инвеститсия киритилади. Биз билан ҳамкорликда Россия футбол иттифоқидан лицензияолган инсон ишлайди. Мақсадимиз 3-5 йил ичида футбол клуби яратиш. У Black Star, "Москва" ёки "Строгино" бўлишига ҳали аниқлик киритмадик.
Биз бу бизнесга ғарбча ёндошувни қўлламоқчимиз. Бизга давлат мулкини талонтарож ва футболчиларнинг катта маошидан пул топиш эмас, капитализация ва қизиқарли футбол керак" - дейди Курьянов.
Link :
Source : ТАСС
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments