Latest news

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Тибо Куртуа: "Сауль мени ҳайрон қолдирди, лекин Парти пенальтини қандай тепишини аниқ билардим" News

Тибо Куртуа: "Сауль мени ҳайрон қолдирди, лекин Парти пенальтини қандай тепишини аниқ билардим"

"Реал" посбони Тибо Куртуа Испания Суперкубоги финалида "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг (0:0, пен – 4:1) таассуротлари билан ўртоқлашди.

Вальверденинг Моратага қарши қўполлиги ва қизил карточка ҳақида

"Мен Мората тўпни ўзидан қочириб юборди деб ўйлагандим, лекин Феде уни тақиб қилиб келаётганди. Ташқаридан қараганда уни ёмон кўриб кетишингиз мумкин, лекин у жамоаси учун фойда келтирадиган энг тўғри йўлни танлади. Рақиб мураббийи буни тан олгани сўзим исботи сифатида хизмат қилиши мумкин. У қоидани бузди ва шунга яраша жазоланди. Пенальтилар сериясида эса биз "Атлетико"га нисбатан ўз кучимизга кўпроқ ишондик ва ғалабага эришдик.

"Атлетико"дан бир умр миннатдорман. Клуб менга кўп нарса берди, аммо сиз ҳаётда олға интилишингиз зарур, бу футбол. "Реал"да эканлигимдан мамнунман ва бу ерда бахтлиман. Жамоа ғалабаларга эришиши ва янада кўпроқ мусобақаларда ғалаба қозониши учун қўлимдан келганини қиламан.   

Пенальтилар серияси ҳақида

"Ҳа, мен бунга алоҳида тайёрланган эдим. Сауль мени ҳайрон қолдирди, лекин Парти қаерга тепишини деярли аниқ билардим. У жуда кучли зарба берди. Яна бир учрашувда гол ўтказмаганимдан хурсандман".

"Мен "Реал"га янада яхшироқ натижаларга эришиш, совринлар ютиш учун келганман. Қийин дамларда, одамлар мени ҳақорат қилганда, ким дўст ва ким душманлигини ўзим учун билиб олдим. Мен имкониятларимни яхши биламан", – деди Куртуа.


Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика