Latest news

09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  2 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  16 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4

Тиаго Телес: “Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман” News

Тиаго Телес: “Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман”

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон ва Озарбойжон терма жамоалари иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Ушбу баҳсда вакилларимиз рақибларга (2:6) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг Озайрбойжон терма жамоасида покер муаллифи бўлган Тиаго Телес ўз фикрларини билдирди.

“Биринчи учрашувга қараганда иккинчи назорат баҳсида яхшироқ ўйин кўрсатдик. Мен ушбу ғалабадан хурсандман. Тўртта гол уриб жамоамга фойда келтирдим. Биз учун ғалаба жуда муҳим эди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 5 та тўп киритиб ҳисобни йириклаштириб олдик. Иккинчи бўлимда эса бироз хотиржамликка берилдик ва ўйин бошида ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқдик. Жаҳон чемпионатида бундай ўйин кўрсатиш ярамайди. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр деб айта оламан. Мураббий ҳам испаниялик, футболчилар ҳам аъло даражада ўйин кўрсатишмоқда. Терма жамоангиз стандарт вазиятлардан яхши фойдаланар экан. Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Тиаго Телес.


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика