Latest news

22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  0 21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  4 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  15 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  7 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  5 20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  25 20:44"Ал Айн" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев асосий таркибда  0 20:20Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб эта олмади  3 20:18"Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 20:13"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди  11 20:05Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  80 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  7

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди News

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди

ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки ўйинида Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания қарши саралаш плей-офф учрашувини ўтказиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди. Қосимов шогирдлари 6 сентябрь куни Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки учрашувида майдонга тушади.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Аммандаги «Grand Hayyat» меҳмонхонасига жойлашган.

Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Амманга жами 23 нафар футболчи билан йўл олган. Иорданияга йўл олиш арафасида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев миллий терма жамоа сафига қўшилган. «Локомотив» ҳужумчиси Иван Нагаев эса, Тошкентда қолган.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф дастлабки учрашуви 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика