Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

ТФФ: Тошкент шаҳар чемпионатлари март ойидан старт олади News

ТФФ: Тошкент шаҳар чемпионатлари март ойидан старт олади

2018 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар март ойидан старт олади.

Тошкент шаҳар чемпионати 2002 - 2005 йилларда таваллуд топган 4 ёш тоифасида очко тизимида ўтказилинади. Шунингдек, 2000 ва 2001 йилларда таваллуд топган жамоалар учун U-18 мусобақаси бўлиб ўтади. Унда олий ҳамда биринчи лигада иштирок этадиган барча жамоалар қатнашишлари шарт бўлади.

Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақа янги босқичга чиқади. Энди куз-баҳор тизимига амал қилинади. 2018 йил чемпиони, 2017 йил якунларига кўра кучли олтиликка кирган жамоалар ўртасида икки давралик мусобақада аниқланади.


2018 йил чемпионлиги учун кураш олиб борадиган жамоалар:


2002: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Бунёдкор"-Б, ГФСШИ, РОЗСК, "Локомотив".
2003: "Пахтакор", "Бунёдкор", "Спартак", БЎСМ-16, РОЗСК, "Бунёдкор"-Б.
2004: "Пахтакор", "Бунёдкор", РОЗСК, БЎСМ-16, "Локомотив", "Спартак".
2005: "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Спартак", БЎСМ-16, ГФСШИ.

Юқоридаги 6та жамоа 2 даврадан иборат 10та тур ўйинини ўтказади ва якунда Тошкент шаҳар чемпионатининг 2018 йилги ғолиби аниқланади.

2017 йил якунларига кўра, 7-12 ўринни олган жамоалар ва 1-лигадаги барча жамоалар саватчаларга ажратилган ҳолда иккита минтақага бўлинган ҳолда кучлилар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб борадилар. Қолган жамоалар эса 1-лигадаги фаолиятларини давом эттириб, кучлилар сафига йўлланма олиш учун кураш олиб борадилар.

2018 йилдан эътиборан, энди ҳар бир жамоа, бошқа ёшдаги жамоадошининг натижасидан қатъий назар ўзи олий лига ва биринчи лигадаги ҳолатига ойдинлик кирита олади.

Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этиш истагида бўлган клублар Тошкент шаҳар федерациясининг мусобақалар ўтказиш бўлимига 15 февраль кунига қадар учрашишлари ва қатнашишларини тасдиқлашлари лозим бўлади.

Шунингдек, 2000 ва 2001 йилда таваллуд топган футболчилар учун U-18 мусобақаси старт олади. Мазкур мусобақа Ўзбекистон супер лигаси, баҳор-куз тизимида ўтади.

Тошкент шаҳар футбол федерацияси матбуот-хизмати

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика