Latest news

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин News

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

“Ал-Ҳилол” ОЧЛ 5-тури доирасида “Шаҳр Ходро”га қарши бугун ўйнаши керак.

Бироқ, саудияликлар топширган охирги тест натижаларига кўра, жамоада коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди. Аниқроғи, жамоанинг 10 нафар аъзоси инфекцияни юқтириб олган. Улардан уч нафари футболчи, қолганлари эса клуб раҳбарияти вакиллари. Шу сабаб, “Ал-Ҳилол” бўлажак баҳсни қолдиришни сўраб ОФКга мурожаат қилди. Бироқ, мусобақа протоколига кўра, бу мумкин эмас ва саудияликлар мусобақани ё давом эттириши ё бўлмаса ўз иштирокини муддатидан олдин якунлашига тўғри келади.

Шу каби ҳолат “Ал-Ваҳда” (БАА) билан юз берган ва уларнинг мусобақани қайд этган натижалари нолга тенглаштирилганди.

Бугун “Ал-Ҳилол” таркибига ёшлар жамоасидан 2 ўйинчи ва 1 дарвозабон келиши керак эди. Бизга маълум бўлишича, ҳозирда саудияликлар таркибида 13 футболчи соғлом ҳамда уларнинг 2 нафари захирада дарвозабони. 

Агар “Ал-Ҳилол” мусобақадаги иштирокини якунлайдиган бўлса, у ҳолда “B” гуруҳидаги ҳолат қуйидагича бўлади:

1. "Пахтакор" – 6 очко

2. “Шабаб Ал-Аҳли” – 6 очко

3. “Шахр Ходро” – 0

Унга кўра, кейинги босқичга “Пахтакор” 1-ўрин билан иккинчи йўлланмага эса “Шабаб Ал-Аҳли” эга чиқади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Ал-Ҳилол”нинг етакчи футболчиси Бафетимби Гомисда COVID-19 аниқланган. Аввалроқ, Себастьян Жовинко ва Салим Ал Давсарининг таҳлиллари ҳам ижобий натижа бергани ҳақда хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, “Шаҳр Ходро” - “Ал-Ҳилол” баҳси Тошкент вақти билан бугун 20:00 га белгиланган. Мазкур гуруҳдан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви эса 23:00 да бошланади.

Rating: -34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика