Latest news

16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  0 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  19 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  9 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5

Терма жамоамиз учун муҳим палла ёхуд Саудия Арабистони билан ўйин ҳақида News

Терма жамоамиз учун муҳим палла ёхуд Саудия Арабистони билан ўйин ҳақида

Инчеондаги Осиё ўйинларида терма жамоамиз кутилганидек гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
Гонконг билан дурангдан кейин футболчиларимиз Бангладеш ва Афғонистонни йирик ҳисобда доғда қолдириб, ортиқча шубҳага ўрин қолдиришмади. Энди йигитларимиз учун ҳақиқий синов бошланади деб айтиш мумкин. Чунки гуруҳда аутсайдер мақомидаги термаларга қарши майдонга чиққан Миржалол Қосимов шогирдлари кучлироқ жамоалар билан беллашишга тушади.

Гуруҳдаги дастлабки ўйиндан сўнг кўпчилик терма жамоа аъзоларига эътироз билдиргани бор гап. Чунки бизнинг савиямиз Гонконгникидан юқори ва буни исботлашни ишқибозлар талаб қилишади. Бироқ ўшанда футболчиларимизнинг ўйини унчалик қовушмади. Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олган бир пайтда мудофаани ёриб ўта оладиган алоҳида ижрочилар бизга етишмаяпти. Бангладеш ва Афғонистонга қарши учрашувларда эса урилган тез голлар бемалолроқ ўйнаш имкониятини тақдим қилди. Натижада ҳар икки баҳс кутилган йирик муваффақият билан тугади. Бунинг учун терма жамоани олқишламоқчи эмасмиз. Аслида улар бунга мажбур эдилар. Гуруҳда биринчи ўринни нақд қилганимиздан кейин энди нимчорак финал ҳақида ўйласак бўлади. Бангладеш ва Афғонистон ҳақида гап кетганда, бу жамоалар бирор хислати билан бизни қойил қолдира олмади. Улар ҳали ривожланишнинг илк поғонасида эканлиги кўзга ташланди.

26 сентябрь, яъни эртага чорак финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши беллашувда майдонга тушамиз. Унда ғалаба қозонган тақдиримизда Ироқ – Тожикистон баҳси ғолиби билан  ярим финал йўлланмаси учун  курашишимизга тўғри келади. Саудия Арабистони билан учрашув 8 нафар ўйинчимиз учун янада кўпроқ аҳамиятга эга. Никита Рибкин, Дилшод Жўраев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Егор Кримец, Салим Мустафоев, Сардор Рашидов ва Владимир Козак 2010 йил Хитойда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чорак финалда айнан саудияликларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган ёшлар терма жамоамиз таркибида ҳаракат қилишган. Ўша мағлубият ёшларимизни жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум қилганди. Саудия Арабистони таркибида ҳам ўша чемпионатда иштирок этганлардан баъзилари Осиё ўйинларида қатнашмоқда. Демак, ўша мағлубият учун аламни олган ҳолда мусобақадаги иштирокни давом эттириш энг маъқул ҳолат.

Саудияликлар “А”  гуруҳида Жанубий Корея, Лаос ва Малайзия билан тўқнаш келиб, Лаос ва Малайздиядан йирик ҳисобда устун келди. Корейслардан эса ягона гол туфайли мағлубиятга учрашди. Корея таркибни ушбу мусобақа учун кучайтирди ва бундеслигада ўйнаётган 2 нафар футболчини жалб қилди. Саудия Арабистони таркибини жуда кучли деб айтиш қийин. 19-22 ёшли ўйинчилар Инчеонга олиб келинган. Таркиб катта ёшли ёки миллий терма жамоада тўп тепаётган ёш футболчилар ҳам чақирилмаган. Миллий терма жамоада кам сонли беллашувларда иштирок этган Абдуллоҳ Ҳафиз, Абдуллоҳ Отаиф ва Закария Судани бор холос. Уларни ҳам Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган энг кучли ўйинчилар қаторига қўшиб бўлмайди. Афтидан, миллий чемпионат ўйинлари сабабли клублар футболчиларни терма жамоага қўйиб юборишмаган. Ғалаба қозонган иккала ўйинида ҳам саудияликлар голларни иккинчи бўлимда уришган. Айниқса, Лаос 75-дақиқага қадар дарвозаси дахлсизлигини сақлади. Корея билан бу жамоа ўртасидаги баҳсни кузатдим. Ўша баҳсда араблар ёмон таассурот қолдиришмади. Улар бир неча марта кескин вазиятларни юзага келтиришди. Лекин яратилган имкониятдан фойдаланган мезбонлар кичик ҳисобда ғалабани тантана қилишди.

Саудия Арабистони – Лаос – 3:0
Голлар:
Ал Ғамди 75-пен, Ал Шеҳри 86, Умар 90+1.

Жанубий Корея – Саудия Арабистони – 1:0
Гол:
Ким Сун Дай 12.

Малайзия – Саудия Арабистони – 0:3
Голлар:
Ал Ҳафиз 56, Мажид Умар 73, Ал Шеҳри 84.

Саудия Арабистонини испаниялик мутахассис Лоренцо Антолинез бошқармоқда. Миллий терма жамоада ҳам испан мураббийи ишлаётганини ҳисобга олсак, терма жамоалар нисбатан араб футболига яқин бўлган испанча футбол ўйнашга интилаётганини билиб олиш мумкин. Саудияликлар ҳам комбинацияларни тезкорлик билан қисқа тўп оширишлар ёрдамида юзага келтириш ва рақибни бирга-бир ҳолатда доғда қолдиришда яхши ўйнашади. Лекин бунга уриниш қанчалик самара беришини тахмин қилиш мушкул.

Учрашувда терма жамоамизнинг имконияти юқорироқ. Чунки бизда тайёргарлик ва таркиб бўйича устунлик мавжуд. Ғолиб жамоа чорак финалда энг кучли таркибдан бирига эга бўлган Ироқ билан тўқнаш келиш эҳтимоли катта. Умид қиламизки, ўша жамоа биз бўламиз. Терма жамоамизга эртанги баҳсда омад тилаб қоламиз.

Дарвозабонлар
1. Абдуллоҳ Ал Арраф   "Ал Ваҳда"
18. Муҳаммад Аважи
20. Абдулраҳмон Забит

Ҳимоячилар
2. Мазен Муҳаммад
3. Абдулла Маду   "Ал Наср"
4. Абдуллоҳ Ҳафиз   "Ал Ҳилол"
6. Муҳаммад Фатил   "Ал Аҳли"
13. Абдулраҳмон Рио   "Ал Иттиҳод"
14. Аммар Даҳим   "Ал Иттиҳод"
15. Абдуллоҳ Шамеҳ

Ярим ҳимоячилар
5. Ҳусайн Мунассар
10. Абдулкарим Қаҳтани   "Ал Ҳилол"
11. Абдулазиз Биши   "Ал Аҳли"
12. Мажид Умар   "Ал Иттиҳод"
16. Абдуллоҳ Отаиф   "Ал Ҳилол"
17. Закария Судани   "Ал Аҳли"
19. Аҳмад Шеҳри   "Ал Иттифоқ"

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Ҳарзи   "Ал Аҳли"
8. Аблуллоҳ Ғамди   "Ал Аҳли"
9. Салоҳ Шаҳри   "Ал Аҳли"

Бош мураббий: Лоренцо Антолинез.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика