Latest news

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  4 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  11 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  346 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади News

Терма жамоалар учун янги база барпо этилади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти – Абдусалом Азизов миллий ҳамда олимпия терма жамоалари билан учрашув ўтказди.

Самимий суҳбат тарзида ўтган ушбу учрашувда футболимиз раҳбари муҳим бир янгиликни маълум қилди. 

"Футболи ривожланган мамлакатларда миллий терма жамоалар доимий йиғинлар ўтказадиган замонавий базаларга эга. Мана шу қароргоҳларда катта турнирларга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар мавжуд. Бизда шу кунгача терма жамоалар меҳмонхоналарда истиқомат қилиб, машғулот ўтказиш учун ҳар хил майдонлардан фойдаланиб келмоқда. Бу эса бугунги кун талабларига мос эмас.

Шуни инобатга олган ҳолда ассоциация томонидан терма жамоаларимиз учун янги база барпо этиш режаси ишлаб чиқилди ва бу борадаги дастлабки қадамлар ташланди. Ушбу лойиҳа давлатимиз, қолаверса, халқаро футбол ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу база асосий жамоаларимизнинг йиғин ўтказиши, машғулотлар, тикланиш, ҳордиқ  чиқариш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун барча шароитларга эга бўлади. Қароргоҳ баҳаво ҳудудда, сув бўйида жойлашади. Замонавий техника билан жиҳозланади.

Ишонаманки, ушбу лойиҳа миллий футболимизнинг, айниқса турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг янги босқичга чиқишида ва муҳим мусобақаларга сифатли тайёргарлик олиб боришида катта хисса қўшади", - дея таъкидлаб ўтди Абдусалом Азизов.

Қайд этиш жоиз, ушбу янгилик ҳозирда фаолият олиб бораётган футболчилар ва яқин келажакда ушбу спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланувчилар учун ўзига хос байрам совғаси бўлди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика