Latest news

22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  15 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7

Терма жамоалар маркази топшириғига биноан Жалилов Словакияга бормади News

Терма жамоалар маркази топшириғига биноан Жалилов Словакияга бормади

Терма жамоалар маркази топшириғига биноан бош мураббий Виктор Жалилов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси билан Словакиядаги халқаро турнирга бормайдиган бўлди ва миллий терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилди.

Словакиядаги халқаро турнирда олимпия терма жамоасига катта мураббий Дилшод Нуралиев раҳбарлик қилади.

Олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига раҳбарлик қилган Виктор Жалилов айни пайтда миллий терма жамоа мураббийлари билан бирга Жар стадионидаги машғулотларда ишламоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 августдан буён Тошкентдаги Жар стадионида машғулот ўтказмоқда. Ўқув-машғулот йиғинига 30 футболчи таклиф этилган. Легионерлардан Александр Гейнрих, Анзур Исмоилов ва Фозил Мусаевлар таркибга келиб қўшилишган.

Яман терма жамоаси 31 август душанба куни Дубайдан Тошкентга учиб келади. Терма жамоа Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уммон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да бошланади. 2 сентябрь куни эса икки терма жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ва унинг кетидан расмий машғулот ўтказилади.

3 сентябрь куни “Н” саралаш гуруҳида пешқадам Шимолий Корея терма жамоаси Манамага бориб, Баҳрайн терма жамоасига қарши 3-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.



5 жамоа ўйнайдиган “Н” саралаш гуруҳида пешқадамлардан яна бири Филиппин терма жамоаси бу турда дам олади. Филиппин футбол федерацияси 3 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилган. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да “Ризал Мемориал” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинни ўтказиб, 2 кун Тошкентда шуғулланади ва 6 сентябрда чартер рейси орқали Филиппинга учиб кетади. 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани ва Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади ва ҳозирча ҳеч қандай учрашув ўтказишни режалаштирмаган.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика