Latest news

19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  7 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  1 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3

"Терма жамоада голимга пас бергани кечагидек ёдимда" - Собир Ходиев, Жаъфар Ирисметов ва Миржалол Қосимов Николай Ширшовни қандай хотирлашди? News

"Терма жамоада голимга пас бергани кечагидек ёдимда" - Собир Ходиев, Жаъфар Ирисметов ва Миржалол Қосимов Николай Ширшовни қандай хотирлашди?

Бундан чамаси икки йил олдин инстаграм саҳифам орқали интервью олиш мақсадида терма жамоамизнинг собиқ футболчиларидан бирига ёздим.

Бир ҳафталардан сўнг жавоб келди. "2001 йил Хитойга урган голимни видеосини топиб бера оласанми?",- деди суҳбатдошим. Қидириб кўраман, деганча суҳбатни якунладим. Бу суҳбат ёддан чиқиб кетди. Бу гол муаллифи Николай Ширшов эди. Кеча унинг вафот этгани ҳақида хабар чиқди. 22 рақамни нафақат ўзи, балки мухлислар қалбига жойлаган футболчи мангу ҳаётга йўл олди. Николай Ширшовнинг ўйинларини кўрмаганман, тан оламан. Ўтган йили пандемия вақтида архив қидириш чоғида бир нечта голларининг видеолари ичида ўша Хитойга киритган тўпини кўрдим. 



Видео билан ўйинни стадиондан кузатган бошқа. Шундай экан мен бу ҳақида тўлиқ фикр билдиришга ожизман. Келинг яхшиси сўзни ўз вақтида Ширшов билан бирга тўп тепган, болаликдан бирга катта бўлган дўстларига берсак. 

Ёрқин Назаров ("Пахтакор" собиқ футболчиси, Николай Ширшовнинг болаликдаги дўсти) - Николай Ширшов билан 21 мактабда махсус синфда бирга таълим олганмиз. Жуда яхши ва оғир босиқ бола бўлган. Бировга ёмонлик қиладиган одати йўқ эди. Коля болалигида жуссаси кичкина бўлгани учун кўзга кўп ҳам ташланмасди. Захирада қоларди. 16-17 ёшга тўлганда унинг ёрқин онлари бошланди. 1997-1998 йилларда "Пахтакор"да ўзининг юқори спорт формасига чиқди. Франциядаги Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида узоқ масофдан бир нечта голлар урди. Ўша йили хаттоки Осиёнинг рамзий терма жамоасига киритилди. 

Николай Ширшов пасда ўнгдан учинчи

Ёшлигимизда Россия, Украина бўладиган турнирларга кўп чиқар эдик. Ширшовнинг хоббиларидан бири балиқ тутишни яхши кўрарди. Гоҳида мураббийимиздан рухсат олган ҳолда барчамизни балиқ овига борарди. Россияда иккинчи лигада бош мураббийликдан ташқари ўзи ҳам футбол ўйнарди. Балки шу нарса юрагига босим юклагандир. Коляни ҳар доим яхши хотииралар билан эслаймиз. 

Муҳтор Қурбонов (Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, АГМК клуби бош директори) - Николай билан ёшлигимда бирга тўп тепганман. 1974-75 йиллар терма жамоаси аъзоси ҳисобланганмиз. Унинг чап оёғига ҳаммани ҳаваси келарди. Дарҳақиқат чап қанотдан уюштирадиган тезкор рейдлари барчани ёдида бўлса керак. Биринчи бўлиб кўз олдимга Собиқ Иттифоқ ёшлар жамоасида ўйнаганим кўз олдимга келди. 

Миржалол Қосимов Ўзбекистоннинг "Спутник" сайтига берган интервьюсида қуйидагича фикр билдирди  - Албатта бу кутилмаган ва ёқимсиз хабар. Бундай паллада бирор нарса гапириш қийин. Ажойиб инсонни йўқотдик. Боз устига 47 ёшда...Унда майдон ичида ва ташқарисида ҳам инсонийлик тарк этмасди. Биз худо яратган инсонмиз. Шундай экан буни муҳокама қилишга ожизмиз. Демак унинг бу дунёдаги вақти якунланибди. 

Жаъфар Ирисметов (Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, "Пахтакор" спорт директори) - Николай ҳақидаги хабарни кўришим билан ичимга ғалати ҳислар чўкди. Худо яқинларига сабр берсин. Ҳаёт шундай экан. Яхши бир инсон орамиздан кетди. Уни аввало футболчилигини эмас, яхши ва тарбияли инсон бўлганини айтишим жоиз. Оғзидан ҳақоратли гап чиққанини эслай олмайман. Менимча ҳамма мухлислар Ширшовни қандай ўйинчи бўлганини билишади. Тўғрисини айтсам бирор қизиқ воқеани эслай олмайман. Ўзим шок ҳолатидаман. Ҳаёлимга келган илк нарса миллий терма жамоада менга берган ажойиб голли узатмаси бўлди. Кўзимни олдида турибди. Дарвозага қараб пас берган ва гол урганман. 



Собир Ходиев ("Пахтакор" собиқ футболчиси, айни пайтда шу клуб техник директори) - Николай Ширшовнинг вафотини эшитиб ҳафа бўлдим. Ҳозирги "Бунёдкор" стадиони ўрнидаги МҲСК ўйингоҳида  "Трудовые резервы" жамоасида 12 ёшимдан футбол ўйнашни бошлаганман. Айнан ўша ерда Ширшов билан танишдим. Кейин анча йил ўтгач "Пахтакор"нинг асосий таркибида бирга тўп тепиш насиб қилди. Очиғи жуда камтар эди, дея оламан. Турли ҳазиллар билан кайфиятимизни кўтарарди. Оиласини яхши кўрарди. "Пахтакор"да рақобатчи ҳисобланардик. Иккаламиз чапақаймиз. Мен ҳужумда, у орқароқда тўп тепарди. Бошқа нима дейишга ҳам хайронман. Афсус...


Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди. У қандай инсон эди?

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика