Latest news

14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  5 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7

Терма жамоада дебют ўйинида гол урган, Абрамов томонидан қайта кашф қилинган Санжар Қодирқуловни табриклаймиз News

Терма жамоада дебют ўйинида гол урган, Абрамов томонидан қайта кашф қилинган Санжар Қодирқуловни табриклаймиз

Бугун, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Санжар Қодирқулов таваллуд кунини нишонламоқда.

Ажойиб иқтидор эгаси 23 ёшга қадам қўйди.

Барча қатори болалигидан миллионлар ўйинига меҳр қўйган қаҳрамонимиз ўзи яшаётган Сергели туманидаги футбол тўгаракларидан бирига шуғулланиш учун бориб юради. Бу ҳақида унинг ўзи шундай дейди. “Футболга 12 ёшимда келганман. Сергелидаги «Баҳор» деган маҳалласида машғулотларни бошлаганман. Биринчи мураббийим Нуриддин ака. Шундан кейин бироз вақт ўтиб мени «Бунёдкор» академиясига қабул қилишган. У ердаги биринчи мураббийларим – Ёрқин Назаров билан Абдумалик Сатторович”. 

Юртимизга ва турли ёшдаги терма жамоаларимизга футболчи етказиб беришда етакчи ҳисобланган академия Санжарга ҳам ўз эшикларини очади. Бўйи паст бўлишига қарамасдан чаққон ва тезкор ҳаракатлари, дриблинглари, майдонни яхши кўра олиш қобилияти ўша пайтдаги ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевни эътиборсиз қолдирмайди. Натижада 2012 Эронда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан якуний таркибдан жой олади. Кейинчалик секин-аста катта футболга қадам қўйаётган Қодирқулов “Бунёдкор” академиясида маҳоратини оширишда давом этди. 2015 йилда эса маълум муддат қуйи лига вакили ҳисобланган “Обод” жамоасига ижарага берилди. Бундан кўзланган мақсад эса албатта етарлича ўйин амалиётига эга бўлишдир. 2016 йил бошида Сергей Лушан иқтидорли ярим ҳимоячини ортга қайтарди. Футболчи “қалдирғочлар”нинг қишки йиғинларида қатнашди. Ўртоқлик учрашувларида “Анжи”, “Чонбук Моторс” клублари дарвозасини ишғол қилди. Амалда эса клуб фуболчини олиб қолди. ОЧЛ гуруҳ босқичи иккинчи турида “Бунёдкор” ўз майдонида Раул Канеда бошчилигидаги “Ал Наср” жамоасини қабул қилди. Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган клубимиз ўшанда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Лушан эса иккинчи бўлимда Санжар Қодирқуловни майдонга туширади. Шу куни у жамоадаги дебютини нишонлашга муваффақ бўлган. Кейинги даврада кучли рақобат сабаб Қодирқулов Бекободнинг “Металлург” жамоасига ижарага берилди. Бу эса унга катта фойда келтирди. Тезкор ярим ҳимоячи Олий лигадаги дебютини мураббий Рустам Мирсодиқов қўл остида ўтказди. Мухлисларга танилди. 2016 йил ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов Баҳрайнда ўтган қитъа чемпионатига Санжарни ҳам олиб борди ва айрим баҳсларда имконият берди. 2018 йилда тўлиқ “Бунёдкор”га қайтди ва хозирга қадар жамоанинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Ўтган мавсум унинг учун ютуқларга бой йил бўлди десак муболаға бўлмайди. Бунга қадар асосан қанот ярим ҳимоясида ўйнаб келган футболчини Абрамов турли чизиқларда синаб кўрди. Баъзи беллашувларда марказда ҳам фойдали юришларни амалга оширди. ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яманга қарши ўйинда миллий жамоа либосида илк бор тўп тепди ва биринчи баҳсдаёқ гол уришга эришди. Йил якунида эса бронза медаллари билан тақдирланди.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Санжар Қодирқуловни туғилган куни билан табриклаб, фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика