Latest news

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  2 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

Терма жамоа. Янги сардор ким бўлади? News

Терма жамоа. Янги сардор ким бўлади?

Футболимизнинг сўнгги йиллардаги ҳақиқий етакчиси миллий жамоа либосини энди фақат хайрлашув ўйинида кийиши мумкинлигини маълум қилди.

Энди унинг майдондаги ўрнини тўлдиришдан ташқари, сардорлик боғичининг янги соҳибини аниқлаш керак. Аҳмедовдан кейинги сардор ким бўлади? Жуда қизиқ савол.

Одатда жамоа сардорлари таркибдаги энг тажрибали ёки бошқаларга ўз сўзини ўтказа оладиган ўйинчилардан танланади. Улар майдонда мураббийнинг энг яқин ёрдамчиси бўлиш, жамоадошларини бошқариш ва ҳакам билан мулоқотга киришишдан ташқари жамоадаги ички муҳитни белгилаб берадиган муҳим "фигура" ҳисобланишади. Шу туфайли сардорлик боғичининг юкини барча ҳам кўтара билмайди. Швецияга олиб кетилган таркибимизда бу вазифани аъло даражада бажара оладиган бир неча футболчи бор.

1. Тажриба

Гап ёшда бўлса, жорий таркибдаги энг катта футболчилар "Пахтакор" вакиллари ҳисобланишади: Қувватов — 31, Суюнов ва Сайфиев — 30.

Терма жамоада ўтказилган йиллар масаласида Игор Сергеев ва Элдорбек Суюнов барчадан тажрибалироқ. Улар бош жамоамиз либосида 2013 йилнинг кузида дебют қилишган эди (Миржалол Қосимов даврида). Шунингдек, жароҳати туфайли сўнгги йиғинларни ўтказиб юбораётган Егор Кримец ҳам.

Агар миллий жамоа таркибида ўтказилган ўйинлар сони ҳисобга олинса, Игор барчадан тажрибалироқ. "Тобол" форварди ҳисобида 55 ўйин бор (17 гол).

Агар терма жамоамиз либосида урилган голлар ҳисобга олинса, Шомуродовнинг олдига тушадигани йўқ. "Рома" ҳужумчисининг номига 49 ўйинда урилган 22 гол ёзилган.

2. Иштиёқ

Бу борада Жалолиддин Машарипов етакчи. Унинг ўзи "Championat.asia"га берган интервьюсида сардор бўлишга тайёрлигини яшириб ўтирмади


Машарипов бунга қадар 2 бор Ўзбекистон терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушишга улгурган (2020 йил Эрон ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларида). 

3. Мухлислар танлови

Футбол ишқибозларининг фикрича, Ҳайдаровдан кейин 7-рақамга эга чиққан Отабек Шукуров Аҳмедовдан кейин сардорлик боғичини ҳам тақиши керак.

Маълумот учун, "Шаржа" ярим ҳимоячиси ўз вақтида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сардори сифатида 2012 йилги Осиё чемпионатида зафар қучган эди. У кейинчалик миллий жамоамиз футболчиларини фақат 1 марта "капитан" сифатида майдонга бошлаб чиққан (2020 йилнинг октябрида БАА билан ўйин).

4. Обрў-эътибор

Баъзан сардорлик боғичи таркибдаги энг машҳур футболчиларга топширилади. Бу томондан қаралса, Шомуродов сардор бўлиши керак. Аммо унутмаслик керакки, Элдор майдондаги бошқа шерикларига эътироз билдириш, кўрсатма беришни кўп хушламайди. У бор эътиборини ўз вазифани яхшироқ бажаришга қаратадиганлар типидан. 

Бугун терма жамоамиз Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бир неча соатдан кейин янги сардорни билиб олишимиз мумкин. Бу ким бўлади? Футболчилар сайлайдими ёки мураббий тайинлайди, фарқи йўқ. Муҳими, у Ўзбекистон миллий жамоасида авлодлар алмашинуви якунлангани ва янги эра бошланаётганини билдириб туради. Умид қиламизки, бу давр олдингиларидан анча омадли бўлади.

Икромов терма жамоага муносиб футболчими?

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика