Latest news

16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  1 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди? News

Терма жамоа кимларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У сўнгги йилларда терма жамоа атрофида содир бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди.

— Мен миллатчи эмасман. Лекин, терма жамоа менинг ғурурим, менинг орим, менинг юзим. Шу жамоа 8 йилдан бери 2 та инсон (Вадим Абрамов ҳамда Самвел Бабаян назарда тутилмоқда — "Champioanat.asia" таҳр.) қўлида ўйинчоқ бўлганига ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади. Фикргаям, мухлисгаям "қўйиб қўяди", хоҳлаган футболчисини чақиради — истаган ишини қилади. Охири биттаси ҳамма айбни ўзига олади, биттаси матбуот анжуманига келмай қўя қолади. 

Хато қилиш айб эмас. Уни такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Миллий жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз тасаввур қилоласизми, 3 та ўзбек мураббий бориб Арманистон терма жамоасини бошқаришини?

Мен жуда ҳам бағрикенг одамман. Лекин, бизнинг ҳам ғуруримиз бор-ку! Агентлик билан шуғулланади бу. Футболчига айтади: бунга қўл қўй, унга қўй... Жасур Жалолиддиновни кўрдик. Ўша пайт шу бола учун биз ҳам ҳаракат қилдик. Қутқариб қолиш учун! Энди бир етим болани ўйламаган одам сизнинг терма жамоангизни ўйлайдими?!

"Вадим Абрамов баҳона қилмасин!" — Д. Имомхўжаев

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика