Latest news

16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  1 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  2 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  5 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5

Терма жамоа. Жанубий Суданнинг даражаси ҳақида News

Терма жамоа. Жанубий Суданнинг даражаси ҳақида

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтаётган йиғини ҳақида ёзди.

ЎФА матбуот хизмати Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг Жанубий Суданга қарши назорат учрашувида иштирок этишини маълум қилди

Трансфермаркт порталига эътибор қилсангиз, бу жамоа таркибида ярим нафар ҳам юлдуз йўқлигига гувоҳ бўласиз. Даҳшатли томони шундаки, Жанубий Судан терма жамоаси таркибининг умумий қиймати 225 минг еврога тенг (фақат 2 футболчига нарх белгиланган, қолганларни "ит танимайди"). 

Солиштириш учун, Про лиганинг ўтган мавсумида сўнгги поғонани банд қилган "Арал Самали" клуби футболчиларининг умумий қиймати Жанубий Судан терма жамоасидан 3 мартага қимматроқ.

Африка жамоаси ФИФА рейтингида 167-ўринга жойлашган. Тасаввур қилиб олишингиз учун айтамиз: Бермуд ороллари ва Непал даражасидаги рақиб. 

Тўғри, пандемик вазият ЎФАнинг ишини қийинлаштиргани бор гап. Лекин, "Арал Самали"дан кучсизроқ терма ёки "Ал Ваҳда" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун катта харажат қилиб, Дубайга бориш шартмиди? Ундан кўра, Фарғонадаги ҳоким кубогига қатнашиш маъқул эмасми? Ҳам арзон тушади, ҳам рақибларнинг даражаси кучлироқ...


П/С. Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

Rating: +65   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика