Latest news

20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  0 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  1 19:50Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  0 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди News

Темурхўжа Абдухолиқов олий лигадаги юбилей – 50-голини киритди

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсум “Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов учун анча сермаҳсул тарзда ўтмоқда.

Зеро маҳоратли ўйинчи тез-тез рақиблари дарвозасини ишғол этиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда.

Абдухолиқов ўтган сафар “Машъал” билан ўйинда учта гол уриб, хет-трикка эришганди. Бугун бўлиб ўтган “Бухоро”га қарши баҳсда ҳам Темурхўжа Абдухолиқов ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Натижада ушбу футболчининг жорий мавсумда олий лига доирасида киритган голлари сони 20тага етди. Умумий жиҳатдан олиб қараганда эса у Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей – 50-голини урди. Ҳали олдинда яна бир нечта учрашув бор эканини инобатга оладиган бўлсак, Темурхўжа Абдухолиқов ҳали ўз голлари сонини янада орттириб олишига ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар “Локомотив”нинг ҳеч бир футболчиси олий лигада бир мавсум давомида 20та гол киритмаган эди. Фақатгина Фарҳод Тожиев 2013 йилги мавсумда 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлганди. Бу эса Темурхўжанинг бир мавсумда олий лига доирасида урилган голлар сони бўйича “Локомотив”нинг рекордчисига айланиб олганини англатади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика