Latest news

00:50"Манчестер Сити" ўз футболчисини "Тоттенхэм"га сотмади  0 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  1 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  5 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  13 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида News

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Насаф"га қарши баҳс ҳақида

- Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи тайм ортда бораётиб, иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қаршига келиб ўз ўйинимизни намойиш этдик, чунки мавсумни чиройли якунлаб қўйишни мақсад қилгандик. Ўйлайманки, Азиз Амоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи ўйинда туб бурилиш ясади. 

Тўпурарлик учун кечган кураш ҳақида

- Драган Черан охирги турда майдонга тушмаслигини билардик. У аллақачон 16та гол уриб қўйганди. Мен билан Ҳусайн Норчаев ҳисобида эса 12тадан гол бор эди. Албатта, мен ҳам тўпурар бўлиш учун охиригача курашдим. Якунда эса 14та гол билан иккинчи бўлдим. Лекин "Насаф"га қарши баҳс олдидан Норчаев билан рақобат ҳақида ўйлаганим йўқ. Мени кўпроқ Чераннинг 4та голга ўзиб кетган ўйлантирганди. 

Драган Черан ҳақида

- Жуда кучли ва маҳоратли футболчи. Футболни ақл билан ўйнайди. Черандек футболчини менимча ҳар бир клуб ўз сафида кўришни хоҳлайди. У кўп гол уради, ўйинни ҳам яхши бошқаради. У бежизга кетма-кет уч йилдан бери тўпурар бўлаётгани йўқ. 

"Локомотив"даги энг яхшилар ҳақида

- Бу йил бор кучимизни намойиш эта олмадик. Шунга қарамай, энг кучли уч нафар футболчини айтадиган бўлсам, бу - Шуҳрат Муҳаммадиев, Азиз Амонов ва Кахи Махарадзе.

"Сўғдиёна" иккинчи ўринни олгани ҳақида

- Адашмасам, Жиззахда уч йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаяпти. Бу эса ўз мевасини берди. Қолаверса, Улуғбек Бақоев ҳам кучли мутахассис. Бу мавсум Бақоев катта ишни амалга оширди. 

Келгуси режалар ҳақида

- Аввало яхши ҳордиқ чиқариш. Кейин эса янги мавсум ҳақида ўйлай бошлайман. Бундан ташқари эскидан қолган кичик жароҳатлар бор, шуларни даволашим керак.

Rating: +3   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика