Latest news

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  79 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда” News

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда”

2003 йили ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчиси Темур Султонов бугунги кунда қўшни Қирғизистонда фаолият олиб бормоқда. Ўшнинг “Олой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган наманганлик ҳимоячи билан яқинда суҳбатлашдик.

- “Олой”даги айрим легионерларимиз клуб билан хайрлашгани ҳақида эшитдик. Сизнинг кейинги тақдирингиз қандай кечиши борасида раҳбарият билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, айни дамда “Олой”да  ўзбеклардан мен билан бирга Улуғбек Мўминов қолган холос. Тимур Васильев, Рустам Аъзамов, Артур Парванов сингари ўйинчилар эхтимол бу йил мамлакатимизда фаолият юритишни режалаштиргандир. Тўғриси, бундан хабарим йўқ. Бош мураббий Андрей Власичев ҳам кетган. Унинг ўрнида бошқа мутахассис иш олиб бормоқда. Ўзимни эса яна бир йиллик шартномам мавжуд бўлиб, жорий мавсумни ҳам қўшни мамлакатда давом эттирадиган бўлиб турибман. 

- Янги мавсумга тайёргарлик қай даражада бўлмоқда?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Яқинда Туркияда бўлиб қайтдик. У ерда йиғин ташкил этилди. Раҳбарият имкон қадар шароитларни яхшилаб боришга уринмоқда. 

- Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Ҳа, қониқяпман. Асосийси етарлича ўйин амалиёти бўлмоқда. Футболчи учун аслида ҳам шу биринчи ўринда турса керак.

 

- Ўзимизнинг олий лига билан Қирғизистон Топ-Лигасини таққослаб кўрдингизми?

- Агарда солиштириш керак бўлса, менимча у қадар катта фарқ йўқ. Топ-Лигада ҳам жиддий кураш кечади. 

- Моддий жиҳатданчи?

- Бу борада ҳам оз-моз фарқ бор.

- Собиқ жамоангиз “Навбаҳор”да юз бераётган ўзгаришлар билан танишиб бораётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Нафақат Наманган жамоасидаги янгиликлар билан балки ўзбек футболидаги воқеалар билан хабардор бўлиб бормоқдаман. Бугунги кунда интернет сайтлари орқали қайси клубда қандай ўзгариш бўлаётганини билиб бориш қийин эмас. 

- “Лочинлар” устозига айланган Рашид Ғофуров билан илгари бирга ўйнагансиз. Унинг фикрича энг аввало маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказиб, жамоага қайтариш асосий мақсадлардан биридир. Хўш, Ғофуров сиз билан бу борада боғланмадими?

- Тўғри айтасиз, Рашид ака билан олдин “Навбаҳор”да ажойиб дамларни ўтказганмиз. Футболчи сифатида ажойиб ном қозонган. Мен у пайтда асосий таркибга энди-энди кириб бораётгандим. Ғофуровнинг қайтганидан хабардорман. Аммо ҳозирча бу клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. 


- “Навбаҳор”да ўтказган фаолиятингизни ширин хотиралар билан эслаб турсангиз керак?

- Нимасини айтасиз... Ажойиб дамлар эди. Футболчи сифатида катта ўсишга эришганман. Бу клуб таркибида ўйнаб 2003 йили ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига ҳам борганман.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика